Тошкент молия институти


Учинчи гуруҳга кирувчи машқлар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Учинчи гуруҳга кирувчи машқлар:
1. Иқтисодиётда тушкунлик юз бераётган пайтда давлат кадрлар тайёрлашнинг 
миллий дастурини қабул қилиб, таълим харажатларини кўпайтирди. Ундан ташқари темир 
йўл, автомагистрал, кўприк қуриш ва бошқа ижтимоий ишлар учун харажатларни 
кўпайтирди. Нарх ва реал ялпи ички маҳсулот қандай ўзгарди? Харажатлар 
кўпайтирилгунча ялпи талаб ва таклифнинг график тасвири чапдаги чизмада кўрсатилган 
бўлса, у қандай ўзгарди. 
 
 


193
Жавоб: Давлат харажатлари ортади. Талаб ортади. Нарх ўсади. Талаб эгри 
чизиғи ўнгга силжийди. 
2. Янги газ ва нефт кони топилди. Натижада энергия нархини пасайиши содир 
бўлди. Мувозанат нархи даражаси ва реал ялпи ички маҳсулот ҳажми қандай 
ўзгарди? Графикдаги тасвир қандай ўзгарганини кўрсатинг. 
Жавоб: Таклиф ортади. Нарх тушади. Реал ЯИМ ўсади. Таклиф эгри чизиғи ўнгга 
силжийди. 
Ўқитувчи масала, машқлардан фойдаланишни режалаштирар экан, албатта ўзи 
дарсга пухта тайёрланиши, тавсия қилинадиган масала, машқларни масала, машқни ечиб, 
жавобини ёзиб қўйиши керак.
Дарс жараёнида масаламашқларни қўллашдаги яна бир муҳим муаммо уларни 
жавобини муҳокама қилиш. Одатда масаламашқнинг тўғри жавобини айтиб қўя қолинади. 
Ваҳоланки, талабанинг ёдида қолиши, мавзуни пухта ўзлаштириши, ҳисобкитобни тўғри 
бажаришида масаланинг жавобини муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Шунинг учун ўқитувчи масалани жавобини муҳокама қилишга эътибор қаратиши 
зарур. Вақт етишмайдиган бўлса, масаламашқ ечишни уйга вазифа қилиб бериб, дарсда 
уни тўғри ечилганлигини муҳокама қилиш мумкин.
5§. Тестлар, уларни тузиш, ўтказиш ва жавобларини муҳокама қилиш 
Талабаларнинг пухта билим олишлари, уларнинг олган билимларини текширишдаги 
қатор афзалликларини ҳисобга олиб, кейинги пайтда кенг қўлланилаётган машқ тури тест 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling