Тошкент молия институти


Тест ўтказиш бўйича тавсиялар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Тест ўтказиш бўйича тавсиялар 
 
1. Талабалар тест ёрдамида нималарни текширишини, тест ўтказишдан мақсад 
нималигини тушунтириш керак.
2. Тест ечиш кўникмасини ҳосил қилиш учун синаб кўриш. 
3. Тест ечиш учун талабалар кайфиятини ижобий йўналтириш.
4. Тест фақат ўрганилган ва ўрганилаётган мавзулар бўйича ўтказилиши.
5. Тест саволлари асосий концепция, қонун ва тамойилларни очиб беришга 
қаратилган бўлиши.
6. Тестнинг пухта бўлиб, тез ўтказилиб турилиши.
7. Ўтказилган тестлар тезда текширилиши, баҳоланиши ва натижасини эълон 
қилиниши. 
8. Гуруҳда тест жавобларини муҳокама қилиниши.
9. Ўқитувчи тузган тестларига лозим бўлса, тузатишлар киритиши керак.
Тестларнинг ўзига хос камчиликлари ҳам бор. Тест саволларини тузиш кўп меҳнат, 
вақт талаб қилади. Шунинг учун кейинги пайтларда ўқитувчилар кўпроқ тайёр тест 
саволларидан фойдаланишмоқда.
Унинг камчилиги: таваккал қилиб жавоб топиш, талабанинг диққати асосан тестга 
берилган жавоблар доирасида чегараланиб қолиши. Талабанинг ўз фикрини билдириш 
имконияти йўқлиги. Талабаларни чуқур фикрлаш, таққослаш, танлаш ва қарор қабул 
қилишга ўргатишимиз зарур. Шунинг учун тестлар бошқа ўқув методлари, талабалар 
билимини баҳолаш шакллари билан биргаликда қўлланилгани маъқул.
6§. Иқтисодий фанлардан эссе ёзиш ва эссе учун саволлар тузиш 
Маълумки, олий ўқув юртини битирган мутахассис берилган топшириқни 
бажарганлиги, қилинган ишлар ва эришилган натижа, мавжуд камчиликлар ва уларни 
бартараф қилиш йўллари бўйича ёзма ҳисобот бера олиши керак. Шунингдек, хизмат 


197
хати, рапорт, ҳисобот, турли муассаса, ташкилотлар ўртасида ёзишмалар, фирма, корхона 
ва бошқалар билан шартнома кабиларни ёзишни билиши керак.
Талабалар бўлғуси мутахассис сифатида ўз фикрларини баён қилишни, ёзма 
равишда ифодалашни ҳам ўрганишлари керак. Айниқса, иқтисодий соҳада ёзма ҳисобот, 
турлитуман ташкилотлар, фирма, корхоналар билан бизнес бўйича шериклар ўртасида 
турлитуман ёзишмалар, хатлар, билдиришномалар, хизмат юзасидан алоқаларга тегишли 
таклифлар, тавсиялар ва бошқа ёзма ҳужжатларни тайёрлашга, ёзма ишларни бажаришга 
тўғри келади. Бунинг учун эса уларда кўникма ҳосил қилиш керак. Бу кўникма 
талабаларнинг ёзма иш ёзишлари орқали ҳосил қилинади. Тезтез ёзма иш ёзиш уларнинг 
фикрлашини ўзгартиради, уларни курс иши, якуний назорат иши, битирув малакавий иши, 
турли ёзишмалар, диссертация ёзишга тайёрлайди. Ёзма иш ижодий фикрлашга ўргатади. 
Унинг муаллифи ўзининг қарашини, фикрини асослашга ўрганади.
Афсуски, кўпинча оғзаки равишда ўз фикрини бемалол ўртоқлашадиган кишилар 
ёзма равишда баён қилишга келганда жуда қийналишади. Ана шундай ҳолни 
камайтиришнинг муҳим усули бу талабаларни ёзма иш бажаришларидир. 
Талабаларни тезтез ёзма иш ёзишлари уларнинг фикрлаш кўникмаларини тубдан 
ўзгартиради. Уларни курс иши, ҳисобот, битирув малакавий иши, қолаверса, диссертация 
ишларини ёзишга тайёрлайди. 
Ёзма нутқ фикрни ҳар томонлама ўйлаш, аниқ ифодалашга, ҳар бир сўзни ўрнида 
ишлатишга ўргатади. 
Ёзма ишни ўрганилаётган мавзу бўйича бошлаш керак. Белгиланган вақт 1015 
дақиқа. Дастлаб, ўқувчиталабалар хаёлларига шу мавзу бўйича нима келса, шуни ёзишади. 
Бунинг учун уларни койимаслик керак. 
Ўқитувчи ёзма ишларни йиғиб олиб талабаларнинг интеллектуал даражаси, мавзуни 
ўзлаштиришларини аниқлайди.
Дарс ўтишнинг янги услублари орасида эссе ёзиш ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб 
бораяпти. У, айниқса, якуний назорат иши ёзиш учун тажриба тўплашда қўл келади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling