Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Жавоб муҳокамаси:
Бу тестда тўғри жавоб Г. Ресурсларни нисбатан чекланганлиги барча эҳтиёжларни қондириш учун етишмайди. Ресурслар чекланганлиги муаммоси ҳар қандай ижтимоий – иқтисодий тизимга хос бўлиб, уни ечиб бўлмайди. Сабаби, бирор ресурснинг етишмаслиги ёки тугаб қолишида эмас, балки ресурсларнинг эҳтиёжларга нисбатан чекланганлигидадир. Шунинг учун бу муаммони ресурсларни иқтисод қилиш билан ёки ихтиёрий равишда истеъмолни чеклаш билан ечиб бўлмайди. Демак А ва Б жавоблар нотўғри. В жавоб ресурслар чекланганлиги муаммоси билан Фантехника ривожланиши асосида имкониятларни кенгайтириш, яъни ресурслар топиш ёки аввал фойдаланиб бўлмаган имкониятлардан фойдаланиб, товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мумкинлигига қаратилган. Жавоб ҳозирги эҳтиёжларни келажакда қондириш нуқтаи назаридан берилган. Ҳозир қондириш қийин ёки қондирилмаган эҳтиёжларни келажакда фантехниканинг ривожланиши натижасида қондириш мумкин бўлади. Лекин ёддан чиқармаслик керак: келажакда яна янгиянги эҳтиёжлар келиб чиқадики, уларни қондириш учун яна ресурслар етишмайди. Демак, В ҳам нотўғри. Ягона тўғри жавоб Г, қайсики бу муаммонинг адоғи йўқ. Иккинчи тестни кўрайлик. Бозор иқтисодиёти шароитида компьютерда ишлаш учун дастур тузувчиларнинг иш ҳақи даражаси, белгиланади: 195 А) дастур тузиш малакасига эга, мавжуд иш ҳақига рози, мутахассислик бўйича ишлашга тайёр хизматчилар миқдори билан; Б) дастур тузувчи мутахассисларга талаб асосида; В) дастур тузувчи мутахассисларга талаб ва таклиф асосида; Г) меҳнат кодекси ва бошқа меҳнат бўйича қабул қилинган қонунлар асосида. Жавоб муҳокамаси: Бу тестда тўғри жавоб В). Хизматчилар бозоридаги вазиятни талаб ва таклиф эгри чизиғи ёрдамида кўрсатиш мумкин. Вертикал (ордината) ўқига дастур тузувчиларни иш ҳақи, горизонтал ўқига хизмат кўрсатувчилар миқдори (бу ерда ўлчов бирлик одамсоат ёки дастур тузувчилар сони бўлиши мумкин)ни жойлаштирамиз. Иш ҳақи S W D Q Дастурчилар миқдори Графикдан кўриниб турибдики, дастур тузувчининг иш ҳақи даражаси ( Р ) фақат дастур тузувчи талабига ёки таклифига эмас, аксинча, талаб ва таклифларнинг ўзаро таъсири остида маълум бир иш ҳақи даражасида белгиланади. Демак, А ва Б жавоблар нотўғри. Саволда иш ҳақининг ўртача даражаси ҳақида гап кетаяпти. Қабул қилинган қонунлар у ёки бу мутахассислик бўйича иш ҳақи даражасига таъсир қилиши мумкин, лекин иш ҳақи даражасини белгиламайди. Шундай қилиб Г жавоб ҳам нотўғри. Дастур тузувчиларнинг ўртача иш ҳақи даражаси талаб ва таклиф мувозанатига боғлиқ экан. Агарда талаб кўп, таклиф оз бўлса иш ҳақи даражаси мувозанати нуқтаси юқорида, яъни иш ҳақи юқори. Агарда таклиф кўп, талаб оз бўлса, иш ҳақи мувозанати нуқтаси пастда, яъни иш ҳақи ҳам паст бўлади. Демак, тўғри жавоб, В. Талабалар билимини баҳолашда тест муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари тест бошқа, усуллар: масала ечиш, реферат ёзиш ёки саволга огзаки, ёки ёзма жавоб ёзиш кабилардан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: Тестлар талабалар билимини назорат қилишнинг объектив усули ҳисобланади. Сабаби унда ўқитувчи билан талаба ўртасида вужудга келган муносабатлар ҳеч қандай роль ўйнамайди ва талаба билимини баҳолашга таъсир этмайди. Назорат иши ёки рефератда ўқитувчи талабанинг айрим хатоларидан кўз юмиб, унинг билимини юқори баҳолаши ёки аксинча, ўзининг субъектив талабларини қўйган ҳолда паст баҳолаши мумкин. Тестлар бундай хатоликдан холи. Тестларни фақат якуний назоратда қўллаш шарт эмас. Уларни мавзуни бошлашдан аввал ҳам, жорий назорат, оралиқ назоратда ҳам қўллаш мумкин. Тестлар талабалар билимини бутун дастур бўйича, шунингдек, тор танлаш доирасида алоҳида аҳамиятга эга ёки анъанавий ўзлаштириш қийин тушунча ҳақида мавзулар бўйича назорат қилиш, баҳолаш имконини беради. Тестлар талабалар билимини тез текшириш имконини беради. Чунки бутун гуруҳни билимини текшириш учун жуда кам вақт талаб қилади. Бу, айниқса, оралиқ тестлар ўтказиш учун қулай, чунки тест жавобларига кўра ўқитувчи дастур бўйича ўз ишини, дарс ўтиладиган саволларни кўриб чиқади, келгусида дарс ўтишда қайси саволларга аҳамият беришни мўлжаллайди. 196 Америкалик мутахассис Бенжамин Блум билим олиш, ўрганишнинг босқичли моделини ишлаб чиқиб, уни олти босқичга бўлганини кўриб чиққан эдик. У билиш, тушуниш, татбиқ этиш, таҳлил қилиш, синтез (умумий хулоса чиқариш), баҳолашдан иборат эди. Тестлар мураккаблигига кўра, ана шу босқичларнинг қайси даражасига тўғри келиши билан фарқланади. Бунда тестларни тахминан уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Блум таксаномиясининг биринчи ва иккинчи «билиш ва тушуниш» босқичларига мос келадиган нисбатан унча мураккаб бўлмаган тестлар. 2. Таксаномиянинг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи «тушуниш, қўллаш, таҳлил қилиш ва синтез қилиш» босқичларига тўғри келадиган ўртача мураккаб тестлар. 3. Кўпроқ бешинчи ва олтинчи «синтезумумий хулоса чиқариш ва баҳолаш» га тўғри келадиган мураккаб тестлардан иборат. Ана шу тестларни жавобига кўра, талаба, гуруҳ предметни қандай ўзлаштиргани, билими қай даражада эканлигини аниқлаш мумкин. Ўқитувчи тестларни мураккаблиги даражасига кўра, жавоблар учун вақтни ҳар бир тест учун 1 дақиқа ёки ундан кўпроқ белгилаши мумкин. Талабалар тестларга жавоб берар эканлар, уларга қуйидагиларни уқтириш лозим: 1. Кузатишлар кўрсатадики, кўпинча биринчи интуитив жавоб тўғри бўлади. 2. Тестни ҳар кимнинг ўзи ечгани маъқул. Талабаларнинг билим олиши ва уларни олган билимини баҳолашнинг усули сифатида тестларни қўллашнинг муҳим томони, нима сабабдан шу жавоб тўғрилигини асослаб беришдир. Бунда жавоб объектив, тушунарли, мантиқан тўғри изоҳланишига аҳамият бериш керак. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling