Тошкент молия институти
Эссе (франсузча ESSAI тажриба, хомаки режа) – муаллифнинг индивидуал
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эссе учун мавзулар ва
Эссе (франсузча ESSAI тажриба, хомаки режа) – муаллифнинг индивидуал
позициясини алоҳида ажратиб кўрсатиш орқали эркин, кўпинча, парадоксал баён қилишга йўналтирилган фалсафийэстетик, адабийтанқидий, бадиийпублицистик адабиёт. Нобел мукофоти лауреати В. В. Леонтьевнинг «Экономические эссе. Теории, исследования, факты и политика» китоби нашрдан чиққач, иқтисодий мавзуларда ҳам эссе ёзишга эътибор берила бошланди. Бу усулдан кейинги пайтларда, талабаларни иқтисодий фикр юритишга ўргатиш ва билимини баҳолашда кенг қўлланилмоқда. Усулнинг бошқа усулларга ўхшаб ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Эссе учун мавзулар ва саволлар. Саволларга жавоб бериш учун берилган топшириқлар, ахборотларни тартибга солиш, таҳлил қила олишга йўллаши керак. Мантиқий масалаларни ечиш улардан фойдаланиш кўникмасини талаб қилади. Бу иқтисодий фикрлашнинг юқори даражасидир. Уларни объектив тестга нисбатан тузиш осон. Уни қўллашнинг қийинчиликлари, жавобларни баҳолашнинг қийинлигидир. Шунга қарамай, билиш жараёнини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун эсседан зарур ахборот олиш мумкин. Эссега учун мавзу танлаганда ёки савол тузганда қуйидагиларга аҳамият бериш керак. 1) Топшириқни иложи борича аниқ қўйиш керак. Шартни шундай қўйиш керакки, талаба ундан нима талаб қилинаётганлигини тушунсин. 2) Эссе топшириғи фикр юритишга, таҳлил қилишга ундайдиган саволлар бўлиши зарур. 3) Эссе учун тайёрланган саволтопшириқларни талабаларга ўқитувчининг ўзи танлаб бергани маъқул. Бунда талабанинг билими объектив баҳоланади. 198 4) Комплекс жавоб талаб қиладиган саволларни уйга вазифа тарзида ёки оралиқ назорат, якуний назоратда бериш мумкин. 5) Агар вақт чекланган бўлса, дарс давомида энг асосий моментларга аҳамият қаратилган саволлар қўйиш мумкин. Эссе учун саволлар намунаси. 1) 1980 йилдан 2005 йилгача ишловчилар сони ўсди. Уларнинг уй юмушларига сарфлайдиган вақтлари ҳафтасига 100 соатдан 50 соатгача қисқарди. Ёғ, ун, хамиртуруш, гуруч кабиларни сотиб олиш камайди. Нон, ярим фабрикатлар, консерваланган мева кабиларни сотиб олиш миқдори кўпайди. Ана шу маҳсулотларни сотиб олиш динамикасини муқобил қиймат нуқтаи назаридан тушунтиринг. 2) Айрим кишилар кундалик эҳтиёж моллари бўлган озиқовқат, кийимкечак, уйжой кабиларнинг нархини паст даражада ушлаб туриш керак, деган фикрни билдиришади. Баҳолар устидан назорат ва рағбатлантириш концепциясидан фойдаланиб, биринчи даражали кундалик эҳтиёж молларининг нархини бозор нархидан паст белгиланиши қандай оқибатга олиб келишини тушунтиринг. 3) Японияда асосий озиқовқат маҳсулоти гуручдир. Япония ҳукумати ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа мамлакатлардан гуруч сотиб олишни чеклади. 1993 йили обҳавонинг ноқулай келиши сабабли Японияда шоли етиштиришга катта талофот етди. Обҳавонинг ёмон келиши қандай оқибатга олиб келишини олдиндан тахмин қилинг. Кейинги йилларда Япон гуручининг а) таклифини; б) нархини ўзгаришини кўрсатинг. Сабабларини изоҳланг. Япон ҳукуматининг гуруч импортига, умуман, импортга муносабатини изоҳланг. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling