Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иккинчи усул. Биринчи босқичда қўйилган муаммо, масала бўйича ҳар бир талаба 
ўз фикрини билдиради. У қисқа, тушунарли бўлиши керак. Талабалар билдирган фикрни 
ўқитувчи ёки талаба ёзиб бориши, ёки 23 дақиқа вақт белгиланиб, хар бир талаба ўз 
фикрини ёзиб бериши мумкин.
Иккинчи босқичда билдирилган фикр ва ғоялар сараланади. Биргаликда муҳокама 
қилинади. Ечим танланиб, қарор қабул қилинади. Талабаларнинг иштироки ва билдирган 
фикрининг оригиналлиги, тўғрилиги ва бошқа жиҳатларига кўра балл берилади.
Масалан, «Аграр муносабатлар» мавзусини ўтаётганда аграр секторнинг 
муаммоларини муҳокамаси шу усул бўйича ўтиш мумкин. Булар республикамиз учун энг 
долзарб муаммолардандир. Чунки ЯИМни 2630 фоизи, валюта тушумининг 55 фоиздан 
ортиғи аграр секторга тўғри келади. Аҳолининг 40 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида 
банд бўлиб, 60 фоизи қишлоқларда яшайди. 
Дарс мавзуси; Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммоларини қандай ечиш 
мумкин?
Бу муаммоли саволни муҳокама қилиш учун аввало талабаларнинг диққатини аграр 
сектордаги узоқ ва қисқа муддатли муаммоларнинг фарқини ажратишга қаратишимиз 
зарур.
 Қисқа муддатли муаммолар: 
1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талабнинг ноэластиклиги.
2. Қишлоқ хўжалигида табиий ва бошқа омиллар таъсирида ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ўзгариб туриши.
3. Турли омилларнинг таъсирида талабнинг тебраниши туфайли келиб чиқади. 
Натижада аграр секторнинг асосий муаммоси тармоқда баҳо ва даромадларнинг 
беқарорлигини келтириб чиқаради. 
Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммолари
1. 
Фантехника тараққиёти билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларига таклиф 
кўпаяди. Банд бўлганлар сони қисқаради.
2. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб нисбатан секин ўсади.
3. 
Аграр секторда банд бўлганлар даромади бошқа тармоқлардагига нисбатан кам.
4. 
Баҳо паритети саноат фойдасига ўрнатилади. 


202
Булар аграр секторни қисқарувчи тармоқ сифатида намоён бўлишига олиб келади. 
Бу масала бўйича жуда кўп фикрлар, тавсиялар, таклифлар билдирилади. Уларни 
қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 
А) Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш. 
Б) Аграр секторда банд бўлганларни бошқа секторларга кўчириш.
В) Давлат томонидан аграр секторни қўллабқувватлаш. 
Қарор қабул қилишда уларнинг қайси бири асосий ўринга қўйиш кераклигини 
аниқлаймиз. Сўнгра, ҳар бир гуруҳдаги энг мақбулини ажратамиз. Муаммоли саволни 
муҳокамасида қатнашишларига кўра талабалар фаолияти баҳоланади.
Методнинг ўзига хос яна бир усули мавзу қўйилган муаммони ўрганишда таҳлилий, 
ижодий вазифаларни гуруҳ бўлиб ечишдир. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling