Тошкент молия институти
Навбатдаги қадам. Саволларга жавоб топиш
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Навбатдаги қадам. Саволларга жавоб топиш.
Бунда ҳам турлитуман усулларни қўлласа бўлади. Агар маъруза дарси бўлса, ўқитувчи қўйилган саволларга жавоб тариқасида маърузани баён қилади ва талабаларга жавобни дафтарларига индивидуал тарзда ёзиб қўйишлари ҳамда учинчи устунни тўлдиришлари лозимлигини уқтиради. Ўқитувчи семинар дарсида ким нималар ёзди, учинчи устунни қандай тўлдирди, деб сўраб дарсни давом эттириши ёки келгуси маърузадан олдин ким қандай тўлдирганини кўриб чиқиши мумкин. Семинар дарсида учинчи устунни индивидуал, жуфтлик ёки кичик гуруҳлар тўлдириб, уларни бутун гуруҳда муҳокама қилиб, якун ясалади. а) Бунда қўйилган саволга жавобларни талабалар маъруза эшитиб олдими ёки ўзлари китобдан мустақил ўрганиб келишдими эътибор бериш керак. Ҳар икки ҳолда ҳам қайси саволларга жавоб топилганини «Биз нималарни билдик?» устунига ёзишлари лозим. б) Ўқитувчи албатта муҳокама жараёнида талабалардан савол қўйилмаган бўлса ҳам яна нималарни билиб олганликларини сўраши ва уларни учинчи устунга ёзиб қўйишларини айтиши керак. в) Биринчи «Нималарни биламиз?» устунида билдирилган жавоблар ишончлилигини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ. г) Иккинчи устунда қайси саволлар жавобсиз қолган бўлса, жавоб топиш учун қандай манбаларга мурожаат қилишларини кўрсатиш керак. Ўқитувчи вақтни тўғри тақсимлаши учун «ақлий ҳужум» методини қўллаб, талабадан билганларини аниқлашга, маъруза матнини ёки китобларни ўқиш, маърузани баён қилиш учун кетадиган вақтини аввалдан режалаштириб қўйиши, шу асосда дарсни ташкил қилиши зарур. Талабаларни жадвални тўлдирганликларига қараб, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиши ва эълон қилиши керак. Бунда диққат иккинчи ва учинчи устунларга қаратилиши лозим. Талабаларни ўқиётган китоблари, мақола ва турли ахборотларни тушуниб етишлари катта аҳамиятга эга. Сир эмаски, кўпинча талаба ўқиётган материалини охирига келиб, нима ҳақида ўқиётганини унутади. Шунинг учун дарсда уларда эслаб қолиш кўникмасини шакллантиришга ёрдам берадиган методларни қўллашнинг аҳамияти катта. Талабаларни ўқиётган ўқув материалларини қай даражада тушунганликларини аниқлашга қаратилган интерактив методлардан бири инсертдир. Ўқиш жараёнида материалнинг (дарслик, ўқув қўлланма, илмий мақола, жадвал, схема кабилар) ҳар бир сатр боши (ёки қисми)нинг мазмуни баҳоланиб, хулоса варақнинг четки томонига (ҳошиясига) қалам билан белги қўйиб бориш орқали билиш даражаси аниқланади. Бу белгиларни ҳар бир қатор ёки таклиф этилаётган ғояга қўйиш шарт эмас. Асосийси, бу белгилар ёрдамида талаба олинган билим, ахборот тўғрисида яхши тасаввурини акс эттириши лозим. Умуман олганда, бир сатр бошига бир неча белги қўйилиши ҳам мумкин. Инсерт ўқувчи, талабаларга, янги ахборотни ўқиб ўрганиши жараёнида тушунарли ёки тушуниб бўлмайдиган, номаълум ёки эътироз билдирадиган гуруҳларга ажратиб баҳолаш имконини беради. Яъни ўқувчи, талаба ўқиётган материални шунчаки ўқиши эмас, уни уқиши, яъни тушуниш, баҳо бериш, умуман олганда, танқидий ўрганиши талаб этилади. Бу метод: • матн билан самарали ишлаш кўникмасини ҳосил қилади; • фаол, теранфикр юритиб, ўйлаб, ўқишни ўргатади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling