Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Синквейн (ахборотни 
йиғиш) методи 


230
____ ____ моҳиятнинг янгича ифодаси, синоним,
____ ўрганишнинг маҳсули, натижаси
Мисол: 
____ масала 
____ ____ қийин, оғир 
___ ___ ____ аниқлаш, солиштириш, ечиш
___ ___ ___ ___ бартараф қилиш талаб этилади
_____ муаммо
Синквейн методини нисбатан адабиёт, фалсафа, тарих ва бошқа шунга ўхшаш 
фанларда қўллаш осонроқ. Сабаби, уларнинг сифати ва ҳаракати билан боғловчи синоним 
сўзларни топиш осон. Иқтисодий фанлардан эса категорияларнинг синонимини топиш 
қийинроқ. Лекин уни бошқача усуллар билан қўлласа бўлади. Ана шу қийинчилик уни 
қўллашни қизиқарли бўлишига олиб келади.
Сенквейн методидан иқтисодий категорияларни ўрганишда фойдаланишни қуйидаги 
мисол ёрдамида кўриш мумкин. 
Айтайлик, нарх унинг синоними баҳо, лекин баҳонинг нархга нисбатан кенг 
қамровлилигига эътибор қаратмаймиз. Ўқитувчи синонимни талабаларга айтмайди. 
Ўқитувчи «Нарх» деб доскага ёзиб, талабаларга мурожаат қилади. Нархнинг сифат 
томонини кўрсатадиган сўзларни келтиришади. Талабалар: арзон, қиммат, чўнтакбоп, 
харидбоп, инфляцион ва ҳоказоларни келтиришлари мумкин. Ана шуларни ичидан биз энг 
мос келадиган, тўғри ифодаланган дея вариантлардан 2 тасини ажратиб оламиз. У арзон, 
қиммат бўлсин. 
Навбатда нархга боғлиқ ҳаракатларни ифодаловчи сўзларни топишимиз зарур 
бўлади. Ўқитувчи яна талабаларга мурожаат қилади: аниқлаш, таққослаш, солиштириш, 
арзонлаштириш, қимматлаштириш, белгилаш, чидаш, норози бўлиш, рози бўлиш, чора 
кўриш ва ҳоказолар. Уларнинг орасидан энг маъқули деб аниқлаш, таққослаш, 
арзонлаштиришни олайлик. 
Энди нарх билан алоқадорликни ифодаловчи 4 сўздан иборат гап, жумла тузишимиз 
керак. Айтайлик, талабалар қуйидагича жумлаларни келтиришсин: 
1.Нархнинг кўтарилиши инфляцияни ифодалайди. 
2.Нархнинг шаклланиши харажатларга боғлиқ. 
3. Шаклланиши талаб, таклифга боғлиқ. 
4. Рақобатда муҳим омил ҳисобланади. 
5. Одамларни манфаатига таъсир кўрсатади. 
6. Нарх қадр қиймат ўлчови ва ҳоказолар. 
Уларни орасидан энг яхши, нархнинг мазмунини очиб беришга ёрдам қиладиган деб 
қайси бирини танлаймиз, дея мурожаат қилинади. Айтайлик, 3 жумла талабалар 
томонидан танлансин. 
Энди нархга синоним сўзни топамиз. У баҳо. Бизнинг синквейнимиз қуйидагича 
бўлади: 
Нарх 
арзон, қиммат 
аниқлаш, таққослаш, арзонлаштириш 
шаклланиши талаб, таклифга боғлиқ 
баҳо 
Бу методни бошқача усул билан синоним сўз, категория билан эмас, балки антоним 
сўз, категория топиш тарзида ўтказиш мумкин. Айниқса, иқтисодий фанларда бундай 
категориялар мўл. 
Уни 2 хил йўл билан ўтказиш мумкин: 
1. Биринчи қўйилган сўз категорияга хос сифат, ҳаракат, гап тузиш йўли билан; 


231
2. Аксинча унга зид бўлган сифат ҳаракат, жумла билан. Сенквейннинг 
модификацияси қуйидагича бўлади:
Мисол: 
Фойда Зарар
қонуний, ялпи кутилмаган, ялпи 
ҳисобланади, олинади, тақсимланади ҳисобланади, олинади, қопланади. 
Фирма мавқеи, обрўси мустаҳкамланади Фирманинг мавқеи, обрўси тушади. 
Зарар (фойданинг акси) Фойда (зарарнинг акси) 
Хуллас, бу методни турли вариантларда қўллаш мумкин. У ўқитувчининг 
маҳоратига боғлиқ.
Кейинги пайтларда иқтисодий фанлардан дарс 
беришда кластер (ахборотни ёйиш) методидан ҳам кенг 
фойдаланилмоқда.
Кластерларга ажратиш педагогик стратегия бўлиб, у кенг қамровли фикр юритиш, 
ўрганилаётган тушунча (категория, ҳодиса)лар ўртасида алоқа боғлаш малакасини 
ривожлантиради. Мавзу бўйича талабаларни эркин очиқ фикрлашига ёрдам беради. 
Бу методни мавзу ёки узвий саволни ўрганишнинг даъват, тушунтириш, фикрлаш 
босқичида қўллаш мумкин.
“Кластер” сўзи лотинча «ғунча, боғлам» маьносини англатади. У мавжуд 
билимларни ифодалаш, муайян мавзу бўйича ўйлаш жараёнида янгича фикрлар уйғотади. 
Кластер таркибига киритилган асосий тушунча, ғоялар ўртасидаги муҳим бўлган 
боғланишларни аниқлаш, кенг кўламли фикр юритишни ривожлантиради. “Атроф”га 
турлича назар солишга ўргатади.
Кластер тузишни мавзуни мукаммал ўрганмасдан туриб қўллаган маъқул. Кластер 
муҳокама қилинаётган тушунча, мавзуга сўз ёки жумлага тааллуқли сифатлар маьлум 
йўналиши бўйича гуруҳланади.
Кластер тузиш кетмакетлиги: 
1. Синф доскаси ёки қоғоз варағига муҳокама қилинадиган мавзудаги асосий 
тушунча, “калит” сўз ёки гап ёзинг. 
2. Сизни фикрингизча шу мавзуга, тушунча , “калит” сўзга тегишли бўлган сўзлар 
ёки гапларни ёзинг. 
3. Ёзилган тушунча, ғоялар ўртасида бирбирига мос боғланишни ўрнатинг. 
4. Имконингиз борича турли вариант, ғоя, фикрларни кўпроқ ёзишга ҳаракат қилинг. 
Эслаганингизнинг барчасини ёзинг. 
Кластер тузилишининг асосий қоидалари: 
1. Хаёлингизга келган барча фикрларни ёзинг. Бу фикрларнинг маьноси ҳақида 
ўйламанг, муҳокама қилманг, шунчаки, ёзиб олаверинг. 
2. Имло ва бошқа хатоларга парво қилманг. Улар ёзишни кечиктиради. 
3. Сизга берилган вақт тугагунча ёзишни тўхтатманг. Агар дилингиздаги барини 
ёзиб бўлиб, фикр келиши тўхтаб қолса, у ҳолда янги фикр, ғоя келгунича қоғозга сўзлар 
ўртасидаги боғланишни чизиб ўтиринг. 
4. Имкони борича кўпроқ алоқадорликни топинг. Боғланиш мумкин бўлган сўз, 
ғояларни , уларнинг оқими ва улар ўртасидаги боғланишни чеклаб қўйманг. 
Кластер маьлум тушунча ёки ҳодиса ҳақидаги фикрларни кенгайтириш, турлича 
ёндашиб, муҳокама қилиш воситаси ҳисобланади. Масалан, иқтисодиётда энг кўп 
қўлланиладиган, дуч келинадиган, ҳамманинг манфаатига тегишли категория нарх. Нарх 
тушунчаси асосида кластер тузайлик. Бунинг учун хаёлимизга келган барча сўз, тушунча, 
ғояларни ёзиб чиқамиз. Улар қуйидагича бўлсин: 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling