Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Таннарх 
Молия бозори


235
4§. Мантиқий, мустақил фикрлаш ва ўз фикрини ҳимоя қилишга 
ўргатувчи методлар 
 
Ўқувчиталабаларни мантиқий мустақил фикрлашга, ҳаракатлар кетмакетлигини 
тўғри ташкил этишга, ўрганаётган фан, берилган турли фикрлар орасидан энг 
кераклисини танлаб олишга, ўз фикрини ҳимоя қилишга, асослашга ўргатадиган қатор 
методлар мавжуд. Улардан энг диққатга сазоворларидан бири «Блицўйин» бўлса, 
иккинчиси «ФСМУ» методи. 
Технологик жиҳатдан ўйин ўтказиш бир неча 
босқичга бўлинади. Берилган топшириқни аввал ҳар бир ўқувчиталаба ўзи 
бажаради. Сўнгра кичик кичик гуруҳ ва бутун гуруҳ миқёсида биргаликда муҳокама 
қилиб, кўриб чиқилади. Бу жараёнда ҳар бир талаба ўз фикрини ўтказишга, унинг 
тўғрилигини исботлашга ҳаракат қилади, шу билан бирга бошқалар билан ҳамфикр 
бўлишига ёрдам беради.
Бунинг учун ўқитувчи топшириқ мазмуни баён қилинган тарқатма материал 
тайёрлайди. Дарсда ўқувчиталабаларга ўйин бир неча босқичда ўтказилиши, бунинг учун 
вақт берилишини маълум қилади. Бажариладиган вазифани тушунтиради. Тарқатма 
материалдаги жадвалда бажариладиган ҳаракатлар берилган.
Дастлаб ҳар бир ўқувчиталаба ўзи ана шу ҳаракатлар кетмакетлигини белгиланган 
тартибда жадвалда алоҳида ажратилган устунга қаламда белгилаб чиқиши лозимлиги 
тушунтирилади. Бунинг учун ҳар бир ўқувчиталаба материални синчиклаб ўрганиши 
зарур. Вазифа якка тартибда бажарилади. 
Биринчи босқич
Ҳар бир ўқувчиталаба вазифани бажаришга киришади. Ўқитувчи яхши 
тушунмаганларга тушунтиради. Улар тарқатма материалдаги жадвалда «якка баҳо» 
ёзилган устунга берилган ҳаракатлардан ўзининг шахсий фикри асосида мантиқий 
кетмакетликда рақамлар билан белгилаб чиқади. Улардан қайси бири биринчи, қайси 
бири иккинчи, қайси бири учинчи ва ҳоказо. Бу вазифани бажариш учун 10 дақиқа вақт 
берилади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling