233
* ахборот туркумлашнинг ягона тўғри усули йўқ. Бир кичик гуруҳдаги
туркумлаш
иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Фақат талабалар ўз фикрларини асослаб беришлари
зарур;
* у ёки бу ишни таққосламанг, алоҳида ажратиб кўрсатманг. Бу гуруҳда
шахсиятпарастликни келтириб чиқаради. Ишни талабаларнинг ўзлари баҳолашсин;
* талабаларга тайёрлаган туркум сиз тайёрлаган ва туркумлаган кластердан фарқ
қилиши мумкин. Талабаларни мустақил фикрлашга ўргатмоқчи эканмиз, уларга эркинлик
бериш ва ўз фикрларини баён қилишга имконият яратиш керак;
* умумлаштирувчи
туркумлаш натижа эмас, жараён сифатида муҳим.
Чунки у
талабаларни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.
Кластерни педагоглар кўпроқ “ англаш”, “ тушуниш” фазасида қўллаган маьқул
дейишади. Чунки бунда ўқувчиталаба ўқув материалларини нафақат мустақил ва фаол
ўзлаштириши, балки ўз тушунчаларини кузатиб бориш имконини ҳам беради.