Тошкент молия институти


§. Мустақил изланишнинг асосий шакллари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

3§. Мустақил изланишнинг асосий шакллари 
 
Фанни мустақил ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ўқув шаклларидан бири 
курс ишидир.
Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёнида талабалар иқтисодий фанларни янада 
чуқурроқ ўрганишади. Иқтисодий категориялар ва қонунлар моҳиятини тушуниш 
мураккаб назарий муаммоларни таҳлил этиш, уни амалиётда татбиқ килиш ҳақида 
ўйлашга, фикр юритишга ундайди. 
Курс ишининг фанни мустақил ўрганишдаги муҳим аҳамияти шундаки, талабалар 
адабиётлар билан ишлашни, маълумотлар тўплаш, уларни жадвал, диаграммаларда 
тасвирлаш, хулоса чиқариш ҳамда ўтилган масала юзасидан ўз фикрларини баён қилишга 
ўрганишади. Ана шу жараёнда талабалар ўзлари индуктив ва дедуктив услубларни 
қўллаб, алоҳида ҳодиса ва воқеалар асосида умумий хулоса чиқаришни ўрганадилар. 
Курс иши талаба томонидан танланади. Унинг ҳажми 2530
бетга (стандарт ёзув қоғози бўйича) мўлжалланади. Бу мавзуни ҳар томонлама 
чуқур ўрганиб, ўз қобилиятини, фанни ўзлаштиришдаги ҳаракатини, интилишини 
ифодалаш имконини беради. 
Курс ишига кафедрадан илмий раҳбар тайинланади. У талабаларга курс ишини 
тайёрлашда зарур маслаҳатларни беради:
курс иши мавзуси фақат дарслик доирасида эмас, балки қўшимча адабиётлар, шу 
мавзу бўйича журнал, газеталардаги мақолалардан фойдаланиб ёзилади; 
курс ишида илмий изланиш элементлари, назарий қоидалар, тажрибалар билан 
ёритилади; 
иш бўйича режа тузилади, режа таркиби: кириш, асосий қисм (ёритиш керак 
бўлган масалалар), хулосадан иборат бўлади. 
курс иши расмий қабул қилинган шаклда бўлиши керак, яъни бирон бир муаллифнинг 
фикри келтирилса, жумлалар ўзгартирилмай, қандай бўлса шундай кўчирилади ва 
қўштирноқ ичига олинади, изоҳ берилади. У саҳифанинг энг тагига номерланган ҳолда 
берилиб, манба кўрсатилади. Унда ҳавола қилинган муаллиф, асар ёки мақоланинг, 
нашриётнинг номлари, нашр қилинган йили берилади. 
матн мустақил ёзилади. Талаба курс иши ёзишда ўрганаётган адабиётлардан 
тўғридантўғри кўчирмай, аввал ўқиб чиқиб, тушуниб, бошқалари билан таққослаб, сўнгра 


262
ўзининг фикрини баён қилмоғи лозим. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling