Тошкент молия институти


Битирув малакавий ишга тайёргарлик тартиби


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Битирув малакавий ишга тайёргарлик тартиби 
 
Талабаларга кафедра томонидан тасдиқланган битирув малакавий ишлар рўйхатида 
кўрсатилган мавзуларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади. Баъзида талаба ўзининг 
вариантини ҳам таклиф қилиши мумкин. Лекин у тасдиқловчи материалларга асосланган 
ва долзарб масала бўлиши керак. 
Битирувчи талабалар иш мавзусини танлашларида кафедра томонидан маслаҳат 
уюштирилади. 
Битирув малакавий ишларни танлашда талабалар бажарган курс ишлари, илмий 
доклад мавзуларига яқин ёки улардан келиб чиққан ҳолда ёки келажакда ишламоқчи 
бўлган битирув олди амалиётини ўтадиган ўқув юртининг таклифи билан мавзу 
танлашлари, бошқача айтганда, бошлаган илмий ишларини давом эттиришлари мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Мавзулар ўқув режаси ва келгусида олиб бориладиган амалий фаолиятнинг 
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Битирув малакавий ишни ёзиш учун 
танланган фаннинг асосий мазмунидан ва уни ўрганишдан қўйилган мақсадга мос бўлиши 
кўзда тутилади. 
Танланган мавзуни расмийлаштириш учун талаба кафедра мудири номига ариза 
ёзиши керак. Талабаларга раҳбар ва мавзуларни бириктириш ΙΙΙ курсда, ўқув йилининг 
охирида, узоғи билан IV курс янги ўқув йилининг бошида амалга оширилади. 
Битирув малакавий ишлар мавзуларини илмий раҳбарларга бириктириш институт 
ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 
Битирув малакавий 
ишларга 
қўйиладиган 
б


267
Талаба мавзуни олгач:
1. Раҳбар билан муҳокама қилиб, уни қай даражада ўрганилгани, қандай тажрибалар 
мавжуд, зарур манбалар бормийўқми аниқланиши, йўналтирувчи материаллар йиғилиши 
керак. 
2. Ўрганилаётган мавзу бўйича адабиётлар танлаш, уларни таҳлил қилиш, зарур 
далиллар, статистик маълумотлар тўплаш улар билан танишиш, саралаш зарур. 
3. Битирув малакавий ишнинг мақсади, вазифалари ва концепциясини ишлаб чиқиб, 
уни раҳбар билан муҳокама қилиш. 
4. Ишнинг дастлабки кенгайтирилган режасини тузиб, уни раҳбарга кўрсатиши 
зарур. Раҳбар билан муҳокама қилиб, келишган ҳолда режани камчиликлари тузатилади. 
5. Тўпланган материаллар умумлаштирилади, дастлабки матн тайёрланади. 
6. Раҳбарга ишнинг мазмуни таништирилади, сўнгра у кўрсатган камчиликлар 
устида ишланади. 
7. Камчиликлар ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган иш қайта раҳбарга кўрсатилади 
ва унинг розилиги билан оққа кўчирилади. 
8. Битирув малакавий ишининг матнини қўйилган талаблар бўйича ёзиб, ҳимояга 
тахт қилинади. 
9. Раҳбарнинг хулосаси ва ташқи тақриз олинади. 
10. Иш кафедра томондан тузилган комиссияда дастлабки ҳимоя қилинади. 
11. БМИ якуний давлат аттестация комиссиясида ҳимоя қилинади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling