Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Асосий бўлимлар мазмуни: 
 
Кириш
Киришда танланган мавзунинг аҳамияти, унинг долзарблиги, қисқача мазмунини 
ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти, эришилган 
натижалар ва унинг аҳамияти кўрсатилади. Мазкур мавзунинг моҳиятини кўрсатиш билан 
ўтказиладиган тадқиқотга қисқача характеристика берилади. 
I боб. Бу бобда мавзу назарий жиҳатдан асосланиб берилади. Мавзуни ўрганишдан 
қўйиладиган мақсад, ўқувчиталабалар мавзуни ўрганиш натижасида қандай кўникмаларга 
эга бўлиши керак? Қандай масала, муаммоларга диққат қилиш кераклиги назарий 
жиҳатдан асослаб берилади.
II боб. Бу қисмда мавзу талабаларга қандай етказилиши, унинг мазмунини англаб, 
пухта ўзлаштиришлари учун қандай методлар танлаш лозимлиги, методлар дарс бериш 
шаклларига кўра маъруза, амалий дарсда қандай қўлланиши масалалари тадқиқ этилади. 
Аввалги бобдан келиб чиқиб, ўрганилаётган мавзунинг қандай алоҳида томонлари бор, 
уларни қандай методлар, воситалар ёрдамида ўрганиш мумкинлигини асослаб берилади. 
III бобда дарс ўтишнинг самарали методлари, воситаларини танлаш, уларни 
такомиллаштириш йўллари ёритилади. Бунда битирув олди амалиёти жараёнида турли 
методларни қўллаб, олинган натижалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 
Хулоса. 
Битирув малакавий ишнинг хулоса қисмида олиб борилган изланишга якун ясаб
ишнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда хулосалар чиқарилади, ҳамда фанни, мавзуни 
пухта ўзлаштиришни таъминлаш, ўқувчи талабаларни мустақил фикрлаш, таққослаш, 
қарор қабул қилишга ўргатиш нуқтаи назаридан дарс бериш методларини, ўқув 
жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилади. 
Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанидан БМИ ёзиш, бошқа мутахассислик 
фанларидан ёзишга қараганда анча мураккаб, сабаби, биринчидан, талаба фанни, мавзуни 
чуқур билиши, янгиликлардан хабардор бўлиши; иккинчидан эса, ана шу мавзу 
саволларини дарс жараёнида талабалар онгига қандай методлар ёрдамида етказишни ҳам 
уддалаши ва уни битирув малакавий ишда ифодалаши зарур. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling