Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

математик 
методлар: 
корреляционрегрецион, 
логарифмлар, 
детерминантлар, 
матрицалар, 
чизиқли 
программалаштириш кабилар билан биргаликда оддий ҳисобкитобларга асосланган 
методлар ҳам қўлланилади. Лекин у қандайдигидан қатъий назар, таҳлилда доимо 
кўрсаткичлар таққосланади. Таққослаш жорий йил маълумотлари билан аввалги йил 
кўрсаткичлари, бизнес режа кўрсаткичлари, бозорда муваффақиятли иш юритаётган 
хўжалик маълумотлари, ўртача кўрсаткичлар билан, чет эл мамлакатлари тажрибаси ва 
бошқалар билан амалга оширилади.
Таққослашнинг 
ўз 
қонунқоидалари 
бор. 
Булар: 
таққосланиши 
зарур 
кўрсаткичларнинг мазмунан бир хил усул билан ҳисобланиши; бир хил баҳода ҳисоблаш 
ва бир баҳога келтириш; ўрганиладиган даврлар бир хил бўлиши; хўжалик юритувчи 
субъектнинг жойланиши ва бошқа табиий омилларни ҳисобга олиш; уларнинг 
ихтисослашуви, бирбирига ўхшашликларини ҳисобга олиш; ўрганиладиган объектларнинг 
миқдори мос бўлиши; маҳсулот сифати; техник хавфсизлик ва экологик мувозанатни 
сақлаш бўйича тадбирларни ҳисобга олиш; хўжалик юритувчи субъект қандай 
мулкчиликка асосланганини ҳисобга олиш ва бошқалар. Демак, ўқитувчи таққосланиши 
лозим бўлган кўрсаткичларни бир хил асосда бўлиши лозимлигини доимо 
ўқувчиталабаларга уқтириши лозим.
Таққослашни амалга оширишда катта миқдордаги маълумотларни ўзида 
мужассамлаштирган ҳамда уларни солиштириш имконияти кенг, тушунарли ва 
кўзга ташланадиган метод, уларни жадвалларда ифодалаш ва жадвал 
маълумотларини таққослаш асосида хулоса чиқаришдир. Ундан ташқари жадвал 
маълумотлари асосида турли диаграммалар, графиклар ҳам чизиш мумкин. Бунда мавжуд 
ахборотларни жадвал орқали ифодалашда статистик методлар, унинг қонунқоидаларини 
ҳам кенг равишда қўллаш мумкин.
Иқтисодий таҳлилда кенг қўлланиладиган методлардан яна бири гуруҳлаштириш. 
Гуруҳлаштириш бу умумий маълумотларни қўйилган мақсадга кўра, алоҳида муҳим 


338
белгилари ва хусусиятларига қараб, маълум бир гуруҳларга ажратишдир. Улар мақсад, 
мазмунига кўра типологик, таркибий, омилли гуруҳлаштиришга ажратилади. 
Гуруҳлаштириш методини қўллашнинг ҳам талаблари бор. Булар: гуруҳлаш белгисини 
тўғри танлаш; фақат бир тизимга кирувчи кўрсаткичларни олиниши; кўрсаткичларнинг 
бир хил ўлчов ва услубда аниқланиши; гуруҳлар орасидаги интервалларга диққат 
қаратиш; бошланғич ва охирги гуруҳ чегаралари аниқ бўлиши; гуруҳ тузиш пастдан 
юқорига, кичик сондан катта сонга қараб бориши ва бошқалар. Улар таҳлил натижаларини 
тўғри ва аниқ бўлишига, ўрганиладиган кўрсаткичларни ўзгаришига таъсир этадиган 
омилларнинг тутган ўрнини тўғри аниқлашга қўйилган мақсадни кўнгилдагидек амалга 
оширишга ёрдам беради. Дарс ўтишда ана шу жиҳатларни албатта ҳисобга олиш зарур.
Иқтисодий таҳлилда балансли боғланиш методидан ҳам кенг фойдаланилади. Уни, 
айниқса, кўрсаткичлар орасида функционал боғланишлар мавжуд бўлганда қўллаш муҳим 
ўрин тутади. У манба ва унинг тақсимланиши (масалан, хўжаликнинг ер фонди ва уни 
тақсимланиши, меҳнат ресурслари ва уларни таркиби кабилар), даромад, харажатлар ва 
бошқаларни ўрганишда қўллаш мумкин. Бухгалтерия баланси ҳам ушбу методга 
асосланиб тузилади. Одатда бу метод кўрсаткичларнинг бирбири билан функционал 
боғлиқлиги яқин бўлганда тўғри натижа беради ва уни қўллаш ижобий саналади.
Иқтисодий таҳлил фанида статистика фанида кенг қўлланиладиган мутлақ ва нисбий 
фарқларни аниқлаш методидан ҳам фойдаланилади. У иқтисодий кўрсаткичларни ўсиш, 
ўзгаришини ҳисобга олишда ишлатилади. Ундан ташқари, ўрганилаётган иқтисодий 
кўрсаткичлар тўғридантўғри, такрорий алоқадорликда, яъни функционал боғланишда 
бўлса, занжирли боғланиш методи қўлланилади. Лекин таҳлилда қандай методни 
қўлламайлик, хулоса чиқариш учун албатта маълум даражада таққослашни талаб 
қилинади. Мавзу бўйича дарс ўтиш методларини танлаганда албатта ана шуларни ҳам 
ҳисобга олиш зарур.
Иқтисодий таҳлилдан мақсад таҳлилни ташкил этиш босқичлари, таҳлил 
натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш, таҳлилни ташкил этишда ахборот 
технологияларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқилган компьютер дастурларини қўллаш, 
манбалар тўғрилигини текшириш ва уларга қўйиладиган талабларни билиш нақадар 
муҳимлигини ўрганишдир. Лекин дарс ўтиш методи жиҳатидан ёндошсак, ҳар бир талаба 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling