Тошкент молия институти
учун энг муҳими, таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришдир
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2§. «Аудит» фани ва уни ўқитиш методикаси
учун энг муҳими, таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришдир.
Ҳар бир талаба таҳлил натижаларини умумлаштириши, унда ўз фикрини ифодалаши, эришилган натижаларни асослаши, хулоса чиқаришни, баҳолашни, таклифлар беришни билиши керак. Ўз фикрларини қабул қилинган тартибда, таҳлил нима мақсадда ўтказилганига қараб расмийлаштиришни билишлари зарур. Унга кўра, баённома қандай тарзда ёзилиши аниқланади. Демак, таҳлил фанидан дарс ўтишда ўқувчиталабаларнинг ўз фикрларини баён қилишга асосланган методлар, чунончи, ёзма иш, эссе, назорат иши ёзиш каби методларни тезтез қўллаш фойдадан холи эмас. Таҳлилни ахборот билан таъминлашда бош ролни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ўйнайди. Чунки хўжаликнинг барча фаолияти, унинг натижалари айнан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс этади. Асосийси, ана шу ахборотларни қўйилган мақсад бўйича қайта ишлаш ва улар асосида хулоса чиқаришни ўрганишдир. Шундай қилиб, иқтисодий таҳлил фанини ўрганишда юқорида кўриб ўтган барча методларимизни фаннинг ва уни ўрганишнинг хусусиятларига кўра мослаштириш мумкин. Айниқса, концептуал жадвал, семантик жадвал, Тсхема, масаламашқ, тест, эссе ёзиш, намойиш қилинувчи ва тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш, тадқиқот, мунозара, ақлий ҳужум, кейс стади методларини кўллаш кенг имкониятларга эга. 339 2§. «Аудит» фани ва уни ўқитиш методикаси Иқтисодий фаолиятда барча даражадаги ахборотлар, юқорида айтиб ўтганимиздек, бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида чалкашликларга, хатоларга йўл қўйиш, хоҳишмақсадларимизни бошқалар томонидан реаллик тарзида қабул қилишларига уриниш, нотўғри ахборот бериш ва бошқалар, албатта чиқарган хулосамиз ва қабул қилган қароримизни нотўғри бўлишига олиб келади. Бунинг натижасида: ¾ Хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиши ёки инқирозга юз тутиши; ¾ шу хўжалик юритувчи субъект билан ҳамкорлик қилувчилар ноқулай аҳволга тушиб қолиши; ¾ хўжалик юритувчи субъектнинг инвесторлари, кредиторлари катта зарар кўришлари; ¾ бошқа ахборотдан фойдаланувчилар манфаатига путур етиши, масалан, сунъий равишда банкротлик ҳолатига олиб келиб, турли мажбуриятлардан қочиш ҳолатлари юз бериши мумкинки, уларнинг ҳаммаси ахборотларнинг ҳаққоний бўлишини таъминлаш заруриятини келтириб чиқаради. Бу мақсадга қандай эришиш мумкин? Бунинг учун: * иқтисодий ахборотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун зарур махсус билимга эга бўлиш; * маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлаш учун махсус малака, вақт, далил, ахборот ва материаллар керак; * бундай билим ва малакага эга бўлган шахс холис, мустақил, инсофли бўлиши ва унинг фаолияти шундай ташкил этилиши керакки, ҳаққоний бўлиш унинг манфаатига мос келиши зарур. Инсоният бу муаммонинг ечими сифатида аудиторлик хизматини ўйлаб топди ва ана шундай хизмат кўрсатишни ўргатадиган аудит фани шаклланди. Тарихий манбаларга асосланган ҳолда, профессор П. И. Камышанов аудиторликни тахминан эрамиздан олдинги 200 йилларда шакллана бошлаганини эътироф этади. Марказлашган давлатчиликнинг барпо бўлиши ҳамда ривожланиши натижасида мамлакатни бошқариш учун ҳаққоний ҳисоб, назорат ва молия ишларига зарурият кучайган. У пайтларда квесторлар, яъни Рим Империяси даврида молия ва судлов ишларини олиб борувчи мансабдор шахслар жойлардаги ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилиб турганлар. Квесторларнинг ҳисоботлари Римга юборилиб, имтиҳон қилувчилар томонидан эшитилган. «Аудитор» лотинчада «auditing» айнан таржимаси «у эшитаяпти», «эшитувчи» деган тушунча ана шундан келиб чиққан 1 . Демак, «Аудит» тушунчаси лотинчадан кириб келган бўлиб, ҳаққоний ҳисобот юритишни, бунинг учун ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилишни имтиҳон қилиш, уларни эшитиш орқали амалга оширилганини кўрсатади. Европада XVII асрда акцияларнинг вужудга келиши, натижада акциядорлик компанияларининг ўз акциядорлари, кредиторлар, солиқ хизмати ходимлари ўртасида мунозарали масалаларнинг тезтез келиб чиқиши, уларни ҳал қилиб берувчи мутахассис, холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Бозор иқтисодиёти шароитида бу эҳтиёж янада ортиб, охироқибат ҳозирги даражадаги ташкилийҳуқуқий инфратузилмаларига эга бўлган аудит институтлари шаклланиб, фаолият юритишига олиб келди. Аудит мамлакатимиздаги хўжалик фаолиятини назорат ва иқтисодий таҳлил қилишнинг нисбатан янги йўналишидир. Агар Ѓарб мамлакатларида аудит 150 йилдан буён маълум бўлса, Ўзбекистонда эса, мустақил фаолият соҳаси сифатида хўжалик 1 Камышанов П. И. Практическое пособие по аудиту. М.: Инфра-М, 1996, стр 7. 340 юритишда давлат монополиясидан воз кечиш ва бозор иқтисодига ўтиш натижасида шакллана бошлади. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни, аудиторлик миллий андозалари ҳамда Молия вазирлигининг қатор қарорлари, йўриқномалари ишлаб чиқилди. Бу меъёрий ҳужжатларда халқаро аудит андозаларини чуқур ўрганиб, миллий иқтисодиётимизни хусусиятларини ҳисобга олинган. Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг биринчи (юқори) поғонасида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) туради. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, 29 моддадан иборат «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорларини ҳам ушбу тизимнинг биринчи поғонасига киритиш мумкин. Жумладан, 22 сентябрь 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 365сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» Қарор қабул қилди. Ушбу қарорга мувофиқ «Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом», «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги Низом» ва «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисидаги Низом» тасдиқланган. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молияхўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради. Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг иккинчи поғонаси – аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини (АФМС) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС) – бу барча аудиторлик ташкилотлари ўзларининг профессионал фаолиятлари жараёнида риоя қилишлари лозим бўлган ягона асосий тамойиллардир. Стандартлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит услубиёти бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланади ва Адлия вазирлигида рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти Миллий Стандартлари (АФМС) Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС (International Standards of Auditing ISAs) негизида ишлаб чиқилади ва асосан аудиторлик текширувларини ўтказиш қоидаларини белгилайди. Бу қоидалар молияхўжалик фаолиятининг барча субъектларида бир хил қўлланилади. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аудиторлик стандартларига риоя қилиш аудит сифатини ва унинг натижалари ишончлилигини кафолатлайди. Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Републикамизда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling