Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иккинчидан, фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда аудит фаолиятини 
ўрганишда турли методлар қўлланилади.
Аудит фани бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил билан чамбарчас боғлиқ 
бўлгани сабабли ҳар икки фаннинг предметини ўрганишда қўлланиладиган методлар 
борки, бир томондан улардан фойдаланишда ўхшашлик, иккинчи томондан фарқлар 
мавжуд. Масалан, инвентаризация, ҳужжатлаштириш, икки ёқлама ёзув, бухгалтерия 
счётлари, калькуляция, баланс методлари бухгалтерия ҳисобини ўрганишда, таққослаш, 
илмий тахмин, таҳлил ва синтез иқтисодий таҳлилда қўлланилади. Лекин бу методларни 
аудитда қўллашнинг катта фарқи бор. Унда бу методларни қўллаш энг асосий мақсад 
ахборотни, ҳужжатлаштиришни, бажарилган операцияларнинг тўғрилигини текширишга, 
аниқлашга қаратилган.
Учинчидан, аудит фанининг ўзига хос методлари бор. Улардан бири, тафтиш қилиш 
методидир. Бу метод корхонанинг фаолиятига тўлиқ баҳо бериш учун барча 
операцияларни тасдиқловчи назоратдан ўтказилишини ифодалайди. 
Экспертиза ўтказиш методида эса ҳужжатларнинг реаллиги, маҳсулотнинг сифат 
кўрсаткичлари лабораторияда текшириш йўли билан аниқланади. Булардан ташқари, 
аудитор текшириш жараёнида статистика фанининг предметини ўрганишда 
қўлланиладиган методлардан ҳамда қабул қилинган умумий методлардан ташқари 
аудитор учун маъқул, бошқалар учун «тижорат сири» бўлган методлардан ҳам 
фойдаланиши мумкин. Методларни қўллаш аудитнинг тури, мақсади, вазифаларига 
боғлиқ.
Тўртинчидан, аудиторлик текширувини юқори савияда ва муваффақиятли ўтказиш 
учун назорат методи ва методологиясини тўғри қўллаш, илғор тажриба, ютуқлардан 
фойдаланиш лозим.
Ҳар бир аудиторлик текшируви вақти чекланган. Демак, аудитор текшириш 
мақсадини тўғри ва аниқ белгилаши, объектларни хатосиз танлаб олиши, ўз 
ҳаракатларини аниқ режалаштириши, самарали аудиторлик операцияларини қўллаши ва 
ҳаққоний хулоса чиқариб бериш учун керакли бўлган далилларни танлаши лозим.
Маълум бир аудиторлик текшируви мақсадларни муваффақиятли амалга ошириш 
учун аудит ўтказиш жараёнини асосий босқичлари бажарилишини таъминлаш керак.
Аудит ўтказиш технологиясини асосий босқичлари ҳақида ягона фикр йўқ. Лекин 
кўпчилик аудит фанидан дарс берувчи ўқитувчиларнинг фикрига кўра уни 3 босқичга 
бўлиш мумкин: 1. Аудиторлик текширувини ўтказишга тайёрланиш ва уни ўтказишни 
режалаштириш: 
* мижоз билан танишиш;
* мижоз билан ўзаро мажбуриятлар ва унинг талаблари аниқланади, келишилади;
* муносабатлар шартнома ва мажбурият хати орқали расмийлаштирилади;
* аудиторлик гуруҳи таркиби аниқланади;
* мижознинг хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ўрганилади, 
баҳоланади; 
* бўлажак текширувнинг моддийлик даражаси аниқланади;
* аудиторлик риски баҳоланади;
* текширишнинг умумий режаси ва дастури тайёрланади. 
2. Аудиторлик текшируви ўтказишнинг асосий босқичи:
* зарур бўлган барча ахборотларни, ҳисоботларни тўплаш;
* хўжалик фаолиятида амалга оширилган алоқаларни бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботларида тўғри акс этганини аниқлаш;
* олинган ахборотлар устида ишлаш, таҳлил қилиш;
* натижалар бўйича хулоса чиқариш ва баҳолаш. 
3. Аудитни якунлаш босқичи:


344
* ишчи ҳужжатлар тайёрлашни якунлаш;
* хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти номига аудит натижалари тўғрисида ёзма 
маълумотнома тайёрлаш;
* қабул қилинган шакл бўйича аудиторлик хулосаси тайёрлаш кабиларни ўз ичига 
олади.
Текширилаётган хўжалик ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш, аудиторлик 
ҳисоботларини тўплаш биринчи босқичда, аудит режаси ва дастури иш жараёнида ҳам 
амалга оширилиши мумкин. Ҳужжатлаштириш эса барча босқичда амалга оширилади ва 
текшириш якунида тугалланган шаклга эга бўлади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling