Тошкент молия институти


Жамиятнинг иқтисодий юксалишга эришишида солиқ ходимлари, уларнинг


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Жамиятнинг иқтисодий юксалишга эришишида солиқ ходимлари, уларнинг 
билими, малакаси, ҳалоллиги, қонунлар асосида иш кўриши алоҳида роль ўйнайди. 
3. 
Солиқ тизими бир томондан ишлаб чиқариш фаолияти, иккинчи томондан
инсонлар фаолияти билан боғлиқ. 
Солиқ бўйича мутахассис солиқ ва ҳисоб қонунчилиги тўғри юритилишини ташкил 
этишни, айнан ана шу қонунбузарликлар қандай оқибатларга олиб келишини чуқур 
биладиган, уни олдини олишга ҳаракат қиладиган бўлиши лозим. Солиқларни ҳисоблаш 
ва уни тўлаш бевосита бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ. Демак, «Бухгалтерия ҳисоби» 
солиқ билан чамбарчас боғланганлигини назардан қочирмаслик керак. 
Маълумки, турли мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисобини амалга 
оширишнинг икки схемаси мавжуд. 
1. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби бир бирига тўғри келади. Бу Германия
Италия, Швеция каби мамлакатлар, Ўзбекистон ҳам шу гуруҳга киради. 
2. Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби параллел олиб борилади. Буларга АҚШ, Буюк 
Британия, Австрия, Россия каби мамлакатлар киради. Лекин, қайси схемада иш 
юритишдан қатъий назар, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари солиқларни ҳисоблаш учун 
асос ҳисобланади. 
Ҳисоб тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар хўжалик юритувчи субъектларда 
иқтисодий фаолият юритиш жараёнида халқаро андозалар асосида «Молиявий ҳисоб» ва 
«Бошқарув ҳисоби» счётларида ҳамда «Молиявий ва бошқарув» ҳисоботлари орқали 
маълумотларни акс эттириш амалиёти жорий этилган.
Солиқ базасини тўғри аниқлаш, уларни тўғри ҳисоблаш ва бюджетга белгиланган 
муддатларда тўлаш тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатида муҳим рол 
ўйнайди. Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тўғри 
ҳисобкитоб қилиш ва тўлаб бориш натижасида корхона иқтисодий нохушликлар, жарима 
ва бошқалардан зарар кўрмайди. Шу сабабли солиқлар ҳисоби тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Демак, солиқчи мутахассис нафақат солиқ, солиққа 
тортишни, балки бухгалтерия ҳисоби, таҳлил, аудитни ҳам пухта билиши зарур. 


348

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling