Тошкент молия институти


Эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси 
 
Эҳтиёжларни қондирилиш даражаси, одатда, истеъмол билан ўлчанади. У йил 
давомида аҳоли жон бошига истеъмол қилинган товар ва хизматлар миқдори бидан 
ўлчанади. Масалан, аҳоли жон бошига истеъмол қилинган нон ва нон маҳсулотлари, сут, 
гўшт, сабзавот, мева ва ҳоказолар. Ҳар бир оилага тўғри келадиган узоқ муддат 
фойдаланадиган товарлар: телевизор, кир ювиш машинаси, совутгич, уйжой майдони ва 
бошқалар. 
Жамият тараққий этган сари истеъмол ўсиб, эҳтиёжлар тўлароқ қондирила боради. 
Эҳтиёжни қондириш усуллари ҳам ўзгаради. Истеъмол неъматлари тури кўпаяди. 
Эҳтиёжларни қондирилиши умумий тарзда турмуш даражасини кўрсатади. Турмуш 
даражаси аҳоли эҳтиёжларини қондирилишига қараб баҳоланади. Аҳолининг 
эҳтиёжларини қондирилиши фуқароларнинг фаровон яшаши, узоқ умр кўриши гаровидир. 
Бунинг учун эса ана шу эҳтиёжларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш зарур. 
Ҳозирги замон жаҳон иқтисодиётида эҳтиёжлар ва ишлаб чиқариш нисбати 
қандайлигига иқтисодчиларнинг алоҳида диққати қаратилмоқда. Эҳтиёжлар билан ишлаб 
чиқариш нисбатининг ҳозирги даврда асосан уч варианти мавжуд:
1. Регрессив. Бундай ҳолат ишлаб чиқаришни узоқ муддат тушкунликда бўлиши 
натижасида келиб чиқади. Аҳолининг истеъмол даражаси миқдор жиҳатдан ҳам сифат 
жиҳатдан ҳам камайиб боради. Иқтисодиётни бундай ўзгаришини кичрайиб борувчи 
спирал, яъни гирдоб тарзида кўриш мумкин. Борган сари кишиларнинг энг зарур 
эҳтиёжларини қондириш ҳам қийинлашиб боради. Ҳозир шундай вазиятни Осиё, Африка, 
Лотин Америкасининг қатор мамлакатларида кузатиш мумкин. Ривожланиб бораётган 


81
мамлакатларнинг 2/3 қисмида 80йилларнинг иккинчи ярми ва 90йилларда аҳоли жон 
бошига ишлаб чиқариш ва даромад қисқариб борган. 
2. Турғун. Бу вариантда нисбатан чекланган турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам, 
эҳтиёжлар ҳам ниҳоятда секинлик билан ўсиб боради. Яратувчанлик фаолияти суст бўлиб, 
ишлаб чиқариш тақсимот – айирбошлаш истеъмол эҳтиёжлар доиравий ҳаракатини 
эслатади. Иқтисодиётда умумий турғунлик юз бериб, кўпинча, у маҳаллий халқларнинг 
анъана ва урфодатлари билан боғланиб кетади.
3. Прогрессив. Бунда ишлаб чиқариш миқдори кўпаяди. Сифати яхшиланади, 
истеъмол ва эҳтиёжлар ўсади. Уни тобора кенгайиб борувчи спиралсимон ҳаракат 
тарзида ифодалаш мумкин. Бир қадар беқарорликка қарамай, ривожланган мамлакатларда 
ишлаб чиқариш ҳам, эҳтиёжлар ҳам ўсиб боради. 
Биринчи ва иккинчи вариантда эҳтиёжларнинг ўсиб боришига қатор омиллар акс 
таъсир кўрсатади. 
Жамиятнинг моддий ва маънавий аҳволи, фуқароларнинг яшаш тарзи маданияти эҳтиёж 
доирасини белгилаб беради. Бу ҳолда эҳтиёжга қуйидагилар таъсир кўрсатади: 
моддий ва маънавий маданиятнинг пастлиги, инсон учун заруратнинг энг 
асосийлари билан чекланиш. Энг зарур эҳтиёжларнинг эса жуда секин ўсиши; 
меҳнат тақсимотининг пастлиги, моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва 
эҳтиёжларнинг ошиб боришига йўл қўймаслиги; 
нархларнинг баландлиги, даромадларнинг пастлиги энг оддий эҳтиёжларни 
қондиришга ҳам тўсқинлик қилиши; 
кўплаб мамлакатларда аҳоли сонининг моддий неъматлар ишлаб чиқаришга 
нисбатан тез ўсиши. 
Эҳтиёжларнинг барқарор ўсиб боришини учинчи вариант таъминлашга қодир бўлиб, 
у меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, аҳолининг пул даромадлари ва аҳоли жон бошига 
реал бойликнинг кўпайиши билан характерланади. Шу билан бирга, бу ерда эҳтиёжлар 
билан ишлаб чиқариш ўртасида қарамақаршилик мавжуд. Чунки инсонларнинг хоҳиши 
билан имконияти ҳар доим ҳам мос келавермаслиги мумкин. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling