Тошкент молия институти


Минг тонна гуруч = 0,5 минг дона автомобиль


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Минг тонна гуруч = 0,5 минг дона автомобиль. 
Муқобил қиймат доимий бўлганда имконият эгри чизиғи тўғри чизиқ кўринишида 
бўлади. 
Гуруч ва автомобиль ишлаб чиқаришни қандай комбинацияда бўлишини танлаш 
керак. Корхона, фирма доирасида қандай комбинациялар бўлишини, қанча, қайси 
маҳсулот ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш ва ким учун ишлаб чиқариш 
муаммосини тадбиркор ҳал этади, мамлакат миқёсида эса ҳукумат танлайди. Агарда 
маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини кўрсатувчи нуқта ОАГ майдон ичига тўғри келса, у 
мавжуд ресурслардан тўла фойдаланмаганликни, имкониятларга қараганда кам миқдорда 
маҳсулот ишлаб чиқарилганини кўрсатади. 
Масалан, 15 минг тонна гуруч ва 10 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш учун 70 
миллиард сўмлик ресурс талаб этилади. Биздаги мавжуд ресурс эса 100 миллиард сўм. 
Демак, ресурслардан тўла фойдаланилмаган. 
ОАГ майдондан ташқари нуқта маҳсулот ишлаб чиқариш миқдорини мавжуд 
ресурсларга нисбатан кўпайишини билдиради.
Айтайлик, 30 минг тонна гуруч, 20 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилмоқчи, у 
ҳолда 140 млрд. сўмлик ресурс талаб қилинади. Тадбиркор олдида икки йўл турибди. 
Бири мавжуд ресурслардан максимал фойдаланиб товарлар турини кўпайтириш, 
ресурсларни тежаш йўлларини топиш, иккинчиси эҳтиёжларни ўсишига қараб, ўзида 
бўлмаса, четдан жалб қилиш, қарзга олиш мумкин. Бу муаммони ҳар бир тадбиркор, ҳар 
бир мамлакат индивидуал тарзда ҳал этади. Лекин ресурслар чекланганлиги шароитида 
мавжуд ресурсларни тежаб ишлатиш товар турларини муқобил вариантини, энг оптимал 
даражасини танлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу рақобат курашида ҳам катта роль 
ўйнайди. 
Иқтисодчиларнинг тадқиқоти кўрсатадики, биргаликда турли товарлар ишлаб 
чиқарганда 5 фоиз ресурслар тежалар экан. Ана шу тежалган миқдор коэффициентини 
0,05 десак, мисолимизда ишлаб чиқариш имконияти формуласи қуйидаги кўринишни 
олади: 
2X+5Y0,05XY=100; агарда В вариантни танласак,


80
• 2 х 10 + 4 х 20 0,05 х 10 х 20 = 90; Демак 10 миллиард сўмлик ресурс тежаляпти. 
Тежалган ресурс эвазига қўшимча равишда гуруч ёки автомобиль ишлаб чиқариш 
мумкин. 
Шунинг учун корхона, фирмалар иложи борича маҳсулот турини кўпайтирсалар 
ресурслар тежалиши эвазига ҳаражатларни пасайтиришга эришадилар. Қайси товарни 
кўпроқ ишлаб чиқаришни танлаш эса, уларга бўлган талаб билан таклифнинг нисбати, 
бошқача айтганда, бозор нархларига боғлиқ бўлади. 
Ҳаётдаги турлитуман вазиятда танловнинг вариантлари ниҳоятда хилмахил бўлиб, 
қарор қабул қилишни қийинлаштиради. Муқобил вариантлардан бирини танлаш учун ҳар 
бир киши беихтиёр шу вариантларни таққослашга тушади. 
Таққослаш мезонлари жуда кўп ва хилмахил бўлиб, улар маълум шароит, вазият, 
қўйилган мақсад ва бошқаларга боғлиқ. Худди шу фикрни муқобил вариантлар хақида 
ҳам айтиш мумкин. Муқобил вариант икки ва ундан ортиқ бўлса танлаш, танлаш учун эса 
таққослаш зарур бўлади. Бунинг учун мезонлар белгиланади. Таққослаш натижасида у ёки 
бу қарорга келинади. Бу жараён алоҳида шахслар, оиладан бошлаб бутун мамлакат 
миқёсигача амалга оширили мумкин.
Қарор қабул қилишда албатта қўйилган мақсад асосий роль ўйнайди. Ҳар бир вазият, 
қўйилган мақсад учун муқобил вариантлар ва қарор қабул қилиш мезонлари бошқача 
бўлади. Масалан: тадбиркорнинг қандай фаолият турини танлаш муқобил вариантлари 
мактаб битирувчисининг келажакда қандай касб танлаши вариантларидан фарқ килади. 
Албатта, мезонлари тўғрисида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Масалан, депутат 
номзодига овоз беришда ҳам, албатта, муқобил вариантлар ичидан ўзимиз белгилаган 
мезонларга кўра қарор қабул қиламиз.
Шундай қилиб, ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларнинг, аксинча, 
чексизлиги барча муаммоларнинг асосини ташкил қилади ва уларни қамраб олади. 
Шунинг учун ҳам ресурслар чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш 
муаммоси иқтисодиётнинг бош муаммоси ҳисобланади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling