Тошкент молия институти


Танловнинг муқобил қиймати нимани ифодалайди?


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Танловнинг муқобил қиймати нимани ифодалайди? 
Танловнинг муқобил қиймати деб, танлов натижасида воз кечилган имкониятлар 
ичидан танловчи учун энг катта наф келтирувчи ёки қадрланувчи имкониятга айтилади
Масалан: сизга китоб, дафтар, фломастер керак. Энг зарури китоб бўлса, иккинчи 
навбатда дафтар, учинчи навбатда фломастер турсин. Пулингиз ҳаммасини керакли 
миқдорда сотиб олишга етмайди. Китоб сотиб олдингиз. Унинг муқобил қиймати дафтар 
бўлади. Бордию, дафтардан кўра фломастер зарурроқ бўлса, у ҳолда китобнинг муқобил 
қиймати фломастер бўлади. Агарда ҳар биридан маълум миқдорда сотиб олинса муросали 
танлов амалга оширилган бўлади. Демак, танлов ҳар бир кишининг манфаатидан ва 
имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади. Манфаатда эҳтиёж гавдаланса, имкониятда 
ресурслар чекланганлиги ифодаланади. Воз кечилган имконият эса танлов ҳақи бўлади. 
Муқобил қиймат доимий, ўсиб борувчи, пасайиб борувчи бўлиши мумкин. 
Илмий абстракция усулини қўллаб, ана шу имконият чегарасини икки тур маҳсулот 
ишлаб чиқариш модели асосида таҳлил қиламиз. Икки хил маҳсулот гуруч етиштириш ва 
автомобиль ишлаб чиқарилади, дейлик. Ҳамма ресурсларни пулда ифодаласак, 100 бирлик 
(100 миллиард сўм, доллар, марка) дейлик. Гуруч етиштириш учун 2 бирлик, автомобиль 
ишлаб чиқариш учун 4 бирлик зарур. Агарда гуручни Х, автомобилни Y билан 
белгиласак, мавжуд ресурслардан фойдаланиб ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар 
миқдори ўртасидаги боғланиш қуйидагича бўлади. 
2Х+4Y=100 
Мавжуд ресурсларни тўла ишлатиш шароитида гуруч ва автомобиль ишлаб 
чиқариш имконияти чегараси 
 
М у қ о б и л и ш л а б ч и қ а р и ш 
Маҳсулот 
Турлари 
А 
Б 
С 
Д 
Е 
Г 
гуруч ( минг 
тонна ) «Х» 
0 10 20 30 
40 
50 
автомобиль (минг 
дона) «Y» 
25 20 
15 
10 


Кўриниб турибдики, агарда, гуруч етиштирмай, фақат автомобиль ишлаб чиқарсак, у 
25 мингта, фақат гуруч етиштирсак 50 минг тоннага тенг бўлар экан. Биринчисини ишлаб 
чиқаришни кўпайтириш, албатта иккинчисини камайишига олиб келади. 
Жадвал маълумотлари асосида график чизсак, у қуйидаги кўринишда (а расм) 
бўлади.
а) 
расм в) расм 


79
Кўриниб турибдики, мавжуд ресурслардан максимал фойдаланиб, турли 
комбинацияда гуруч билан автомобиль ишлаб чиқариш мумкин экан. 
АГ чизиғини ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ёки трансформация эгри 
чизиғи деб аталади. Бу эгри чизиқ одатда қавариқ шаклида (в расм) бўлади. Сабаби, реал 
ҳаётда ишлаб чиқарувчиларнинг сони кўп, уларнинг имкониятлари фарқ қилади; 
иккинчидан чиқариладиган маҳсулотлар ниҳоятда хилмахил; учинчидан, кўпинча 
муқобил қиймат ўсиб ёки камайиб борувчи бўлади. 
Мамлакатда: 
А) Гуруч етиштиришни 0 дан 10 минг тоннага етказилиши автомобиль ишлаб 
чиқаришни 5 минг донага камайишига олиб келади. 10 минг тонна гуручнинг муқобил 
қиймати 5 минг дона автомобиль (25 20= 5); 
Б) Гуруч етиштиришни 10 минг тоннадан 20 минг тоннага кўпайтирсак, автомобиль 
ишлаб чиқариш 15 минг донагача қисқаради. Муқобил қиймат 5 минг автомобиль ( 20 15 
= 5); 
В) Гуруч етиштиришни 20 минг тоннадан 30 минг тоннага етказишимиз, автомобиль 
ишлаб чиқаришни яна 5 минг донага камайтиради. Муқобил қиймат яна 5 минг дона 
автомобиль бўлади. (15 10= 5); 
Г) Гуруч етиштиришни 30 минг тоннадан 40 минг тоннагача кўпайтиришимиз 
автомобиль ишлаб чиқаришни яна 5 минг донага камайтиради. Муқобил қиймат 5 минг 
дона автомобиль(10 5= 5); 
Мисолимизда муқобил қиймат доимий. Чунки гуруч етиштиришни кўпайтиришимиз 
доимо бир хил миқдорда автомобиль ишлаб чиқаришни камайишига олиб келяпти. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling