Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Якуний қисм 
 
*Демак, инсон яшар экан унинг турлитуман эҳтиёжлари мавжуд ва улар 
қондирилиши зарур. Эҳтиёжларни қондириш кишиларнинг яшашлари, камол топишлари 
учун зарур. Бироқ эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўладиган неъматлар чекланган. 
Сабаби, уларни ишлаб чиқариш учун ресурслар чекланган. Чекланганлик бизни ҳар 
қадамда танлашга, имкон қидиришга мажбур қилади. Энг зарур ечимларни танлаб қарор 
қабул қилишимиз учун муқобил вариантларни таққослашимиз, таққослаш учун эса унинг 
мезонларини белгилашимиз керак. 
*Эҳтиёжлар таркиби ниҳоятда хилмахил бўлгани учун уларга турли жиҳатдан 
ёндашиб, қўйилган мақсадга кўра маълум бир гуруҳларга бўлиш, уларнинг муҳимларини 
ажратиш мумкин. Бу танловни осонлаштиради. Турли вариантлардан бирини танлаш, 
баъзи эҳтиёжлардан воз кечишга ёки истеъмол миқдорини камайтиришга олиб келади. 
Инсоннинг бутун ҳаёти танлов асосида қандай қарорга келишига боғлиқ. 
*Иқтисодиёт назариясининг асосий вазифаси ҳам ана шу танловни энг мақбул 
йўлларини топиб, тўғри қарор қабул қилишни ўрганишдир.
*Эҳтиёжни қондиришдан қандай мақсад кўзланганига қараб, улар шахсий ва ишлаб 
чиқариш эҳтиёжларига бўлинади. Шахсий эҳтиёжлар кишиларнинг яшаш учун зарур
шахсий истеъмол заруратини қондирадиган неъматларга бўлган эҳтиёжи бўлса, ишлаб 
чиқариш эҳтиёжлари эса ана шу неъматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 
иқтисодий ресурсларга эҳтиёж бўлиб, улар моддий, меҳнат, ахборот, молиявий 
ресурслардан иборат. 


82
*Мавжуд иқтисодий ресурслардан тўла фойдаланиш эвазига энг кўп маҳсулот ишлаб 
чиқариш «ишлаб чиқариш имконияти» дейилади. Ресурсларнинг чекланганлиги ишлаб 
чиқариш имкониятларини ҳам чеклайди.
*Иқтисодиётнинг бош муаммоси, бу жамият аъзолари эҳтиёжларининг чексизлиги 
ва уларни қондириш учун зарур ресурсларнинг чекланганлиги муаммосидир. Чунки у 
бошқа барча муаммоларни қамраб олади. Кишилик жамияти уни ечиш учун ҳаракат 
қилиб, янгиликлар яратади, ихтиролар қилади. Жамият тараққиётининг асосида ҳам ана 
шу муаммо ва ҳар бир аниқ вазиятда уни ҳал этиш учун қилинган ҳаракатлар, уринишлар, 
охироқибат уларнинг натижаси ётади.
*Эҳтиёжларни тўлароқ қондиришнинг ягона йўли ишдаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш ва уларни яратиш учун сарфланадиган ресурслар 
миқдорини камайтиришдир. Навбатдаги мавзулар ана шу масалаларни ўрганишга 
қаратилган.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling