85
Ўқитувчи муаммоли вазият яратиш билан
талабаларни фаоллаштиради, мулоҳазага
йўллайди.
Биринчи узвий саволни муҳокама қилиш жараёнида
муаммоли вазиятни
вужудга келтириш мумкин:
Бунинг учун ўқитувчи талабаларга «нима сабабдан иқтисодиётни назарий жиҳатдан
ўрганишни айнан шу мавзудан бошлаяпмиз?» деган савол
билан аудиторияга мурожаат
қилади. Бу саволлар муҳокамаси асосида талабалар фанни ўрганишни, иқтисодиётни шу
мавзудан бошланишига қаноат ҳосил қилишлари керак.
Талабаларга инсоннинг яшаши учун нималар керак?
Биров биринчи навбатда
озиқовқат деса, бошқаси тинчлик бўлиши керак, дейди. Сизнингча ким ҳақ?
Бунинг
сабаби нимада? деган саволлар қисқача муҳокама қилингач, «Инсоннинг эҳтиёжлари
турлитуманлигини биламиз, уларни ўхшаш томонлари борми?” дея мурожаат қилиб,
талабалардан жавоб олгач, маъруза давом этади.
Эҳтиёжларнинг турли гуруҳларга бўлинишини тушунтиргач, «Нима сабабдан турли
жиҳатдан ёндашиб, гуруҳларга бўлиб чиқдик. Уни нима кераги бор? Гуруҳларга
бўлмасдан, ўрганиб қўя қолсак бўлмайдими?» деб мурожаат қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: