Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иккинчи узвий саволни муҳокама қилишни «Агар одамнинг озиқовқатга бўлган 
эҳтиёжи ошқозони сиғими билан ўлчанади десак, у жуда кам ўзгаради. Бундан эҳтиёжлар 
ўзгармайди деган хулоса чиқариш мумкинми?» деган муаммоли савол қўйилади. Бунда 
ўқитувчи муҳокама жараёнида талабаларнинг ўз эҳтиёжлари кенгайиб бориши 
қонуниятини амал қилишига иқрор бўлишларига олиб келиши керак. Муҳокама асосида 
маъруза ўқиш давом эттирилади.
Учинчи савол эҳтиёжларни қондириш учун ресурслар кераклиги, ресурслар эса 
чекланганлиги, чекланганлик қандай оқибатга олиб келишини кўрсатувчи муаммолар 
билан бошланади.
Ишлаб чиқариш ресурслари таснифи схемаси намойиш қилинади ва талабаларга: 
“Ҳозирги пайтда айрим иқтисодчилар ахборот ва молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш 
ресурслари таркибига киритишса, бошқалари бу нотўғри, дейишмоқда. Сиз қайси бир 
фикрга қўшиласиз” деб мурожаат қилиб, талабаларни мунозарага чорлаш мумкин. 
Талабалар фикрини, диққатини иқтисодиётнинг бош муаммосини ўрганишга 
қаратилади. Бир томондан, эҳтиёжлар чексиз, иккинчи томондан ресурслар чекланган. 
Улардан қайси бири бош муаммо ва нима сабабдан уни бош муаммо деб атаймиз? 
Талабаларнинг фикрларини эшитиб, ўқитувчи уларнинг тарафдорларини аниқлайди. 
Тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатиб, мунозарага якун ясайди. Семинарга тайёрланиш учун 
топшириқ беради.
Муаммоли ўқитишнинг камчилиги шундаки: 
• У кўп вақт талаб қилади. Оқибатда, ахборот беришга қаратилган ўқитишдан 
орқада қолади. 
• Муаммоли вазиятни ҳар қандай аудиторияда вужудга келтириш қийин. 
Бу ўқитувчидан катта педагогик маҳорат, кўп кучқувват, тажриба талаб қилади.  
 
Дарснинг 
мақсади: 
Эҳтиёжлар ва уларнинг таркиби, эҳтиёжларнинг юксалиб бориши 
қонунининг мазмунини англаш, иқтисодиётнинг бош муаммосини 
аниқлаш, 
мавзу 
бўйича 
билимларни 
кенгайтириш 
ва 
чуқурлаштириш. 
Эҳтиёжларни 
қондириш 
даражаси 
кўрсаткичларини ўрганиш. 


86

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling