Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
даъват қилади;
* келгусида билим олишга иштиёқ туғдиради. Анъанавий маърузани бундай тарзда ўқиш ҳамманинг қўлидан келмайди. Жуда кўп маърузалар монолог тарзида ўқиладики, у тингловчиларни маърузадан қониқмасликларига, уни диққат билан эшитмасликларига олиб келади. Ана шу камчилик, яъни тингловчиларни маърузада пассив эмас фаол қатнашишларини таъминлаб, кутилаётган натижаларга эришиш учун методикани ўзгартиришга ундайди. Бунга жадаллашган (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган, динамик) маъруза орқали эришиш мумкин. Жадаллаштирилган маъруза таҳлилий фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш, ривожлантириш, универсал асосларга таянган ҳолда тайёрланган маърузанинг мукаммаллаштирилган, чуқурлаштирилган вариантидир. Жадаллаштирилган маърузани ҳар қандай катталикдаги гуруҳда ўтказиш ҳамда талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлаш мумкин. 87 Жадаллаштирилган маърузани қўллашга зарурият, тадқиқот натижасида ишонч ҳосил қилинган икки ҳолатдан келиб чиқади: 1. Аудиторияга ўқитувчи саволни мавзу бўйича маърузани ўқиб бўлгач ташлаганига қараганда, маъруза ўқигунга қадар бериши талабаларни маърузада билдирилган фикрларни ёки материални яхшироқ ўзлаштиришига олиб келар экан. 2. Маъруза бошлангандан 1520 дақиқа ўтгач талабаларнинг диққати сусаяди. Демак, методни ўзгартириш, талабаларни дарсга фаол қатнашишга ундаш зарур. Буни қандай амалга оширса бўлади? Бу ишни педагог олимлар таълим технологияси асосида амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиб беришди. Бунда маъруза жараёнида талабалар ҳам дарсга фаол қатнашадилар. Дарс ўтказиш ҳамкорликка асосланади. Маъруза ўқишда қўлланиладиган метод ва воситалар узвий саволлар бўйича аввалдан лойиҳалаштирилиб, маъруза дарсининг технологик харитасида кўрсатилади. У дарснинг «сценарий»си бўлиб, унинг асосида дарс жараёни ташкил этилади. Бунинг учун маъруза мантиқий тугалланган қисмларга бўлинади. Бу маърузада қўйилган узвий саволлар бўлади. Ҳар бир қисм (савол) а) даъват, б) англаш, тушуниш, в) фикрлаш, тафаккур босқичларига ажратилади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling