Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Кўргазмали материал 
Саволнинг иккинчи қисмини имконият эгри чизиғи ҳақидаги фикримизни 
мустаҳкамлаш учун масала, мисол ечиш ёрдамида ўрганилади. Бунинг учун қуйидаги 
топшириқлар берилган тарқатма материаллардан фойдаланилади. 
1тарқатиладиган материал 
Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғи 80 дона мини трактор ва 400 дона чигит 
экадиган мосламадан иборат. 
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қуйидаги комбинациялари мавжуд: 
1. 
80 
мини трактор
400 
чигит экадиган мослама 
2. 
60 
мини трактор
200 
чигит экадиган мослама 
3. 
80 
мини трактор
300 
чигит экадиган мослама 
4. 
35 
мини трактор
300 
чигит экадиган мослама 
5. 
40 
мини трактор
300 
чигит экадиган мослама 
6. 
70 
мини трактор
250 
чигит экадиган мослама 
а) График чизинг ва унда ишлаб чиқариш комбинацияларини тасвирланг. 
б) Самарали, самарасиз ва иложсиз вариантларини аниқланг. 


109
Эслатма: мини тракторнинг муқобил қиймати ўсувчи. 
Ўқитувчи гуруҳнинг салоҳиятига кўра, масалани ечиш учун вақт белгилайди. 
Талабалар топшириқни олгач, уни бажаришга киришадилар. Белгиланган вақт тугагач, 
ким тез, тўғри ечгани аниқланади ва баҳоланади. 
Тўғри жавобни таққослашлари учун жавоб ёзилган тарқатма материал талабаларга 
берилади. 
 
2тарқатиладиган материал 
Жавоб: 
Графикдан ўриниб турибдики, 2 ва 5 вариантларда мавжуд ресурслардан тўла 
фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқарилган, чунки маҳсулот ишлаб чиқариш комбинацияси 
имконият эгри чизиғи устида ётибди. Демак, улар энг самарали вариантлар ҳисобланади. 
Самарасиз вариант 4. Сабаби, ресурслардан тўла фойдаланилмаган, имконият 
даражасидан кам маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунинг учун бу комбинация имконият 
эгри чизиғи ичида жойлашган. 3 ва 6 вариантлар иложсиз вариантлар ҳисобланаади. 
Сабаби, маҳсулот ишлаб чиқариш комбинацияларини ифодаловчи нуқта имконият эгри 
чизиғидан ташқарида жойлашади. Ресурс етмайди. Гуруҳдаги талабаларнинг иқтидорига 
қараб, бундан кўра мураккаброқ қуйидаги масалани бериш мумкин.
3тарқатиладиган материал 
Мамлакатда А ва В турдаги товар ишлаб чиқарилади, дейлик. Уларнинг имконияти 
чегараси қуйидаги жадвал маълумотларида кўрсатилган. 
Маҳсулот турлари 
а 
б 
в 
Г 
А товар (дона) 
0 1 2 3 
В товар (дона) 
12 10 6 0 
1. Жадвал маълумотлари асосида графикда ишлаб чиқариш имконияти эгри 
чизиғини тасвирланг. 
2. А товарнинг В товарда ифодаланган муқобил қийматини ҳисобланг. 
3. В товарнинг А товардаги муқобил қиймати: ўсувчи, пасаювчи ёки доимийми? 
А товарнинг В товардаги муқобил қийматичи? кўрсатинг. 
4. Агарда муқобил қиймат доимий бўлса, имконият эгри чизиғи қандай шаклда 
бўлади? Жадвал ва графикда тасвирланг. 


110
4тарқатиладиган материал 
Жавоб: 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling