Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Якка
 тартибда
 
Биргаликд
а 
Шахсий
эҳ
тиёжлар
Ишлаб
 чиқариш
 


106
қандай омиллар таъсир кўрсатиши, келажакда эҳтиёжлар қандай ўзгариши мумкинлиги 
ҳақида, талаба ўз фикрларини қандай баён қилишига аҳамият бериш керак. 
Талабалар ўз ишларида республика, вилоят ёки туман миқёсида (имконияти қадар) 
статистик маълумотлардан фойдаланиши зарур. Агар бу фикрлар етарли бўлмаса, 
ўқитувчи ёки талабалар савол беришлари мумкин. Фақат бу саволжавоблар узоққа 
чўзилиб кетишини олдини олган маъқул.
Ўқитувчи саволни қисқача якунлаб, келгуси муҳокама қилинадиган савол ва унда 
диққат қаратиш лозим бўлган масалаларга алоҳида урғу беради. Бу савол бутун 
иқтисодиёт масалаларини ўзида мужассамлаштирган муаммони келиб чиқишига сабаб 
бўлган икки фундаментал фактнинг бирини ёки муаммонинг асл пойдеворини ташкил 
этган «Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни»га бағишланади. 
Бу саволни муҳокама қилганда эҳтиёжларнинг нима сабабдан чексиз бўлиши асослаб 
берилиши керак. 
Эҳтиёжларни миқдоран ўсиб, улар таркиби хилмахиллигининг кенгайиши қандай 
омилларга боғлиқлигини талабалар тушуниб етиши, эҳтиёжларнинг юксалиб бориши 
қонунининг амал қилиши, нима сабабдан у умумиқтисодий қонунлар гуруҳига 
киритилишини, талабалар тушуниб етишлари керак. 
Талабалар бу саволга қандай тайёрланиб келишганини минитест ёрдамида аниқлаш 
мумкин. 
Минитестимизни ечиш учун ҳар бир саволга 1 дақиқадан вақт ажратамиз. Минитест 
қуйидагича бўлиши мумкин. 
1. Эҳтиёжлар чексизлигининг сабаблари: 
а) аҳоли сонининг ўсиб бориши; 
б) қондирилган эҳтиёж янги эҳтиёжни вужудга келтириши; 
в) фантехника тараққиёти аҳолининг янгиянги эҳтиёжларини вужудга келтириши; 
г) ишлаб чиқаришнинг маиший маданиятни шакллантириши. 
д) юқоридаги барча жавоблар тўғри; 
2. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни: 
а) эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан кўпайиши муносабатларини ифодалайди; 
б) ишлаб чиқариш ва маданиятнинг тараққиёти билан эҳтиёжларнинг миқдоран 
ўсиб, таркибан янгиланиб боришини ифодалайди;
в) аҳолининг қулайликка бўлган заруриятлари ва ижтимоий эҳтиёжларини ўсиб 
боришини ифодалайди; 
г) эҳтиёжларнинг таркиби ўзгаришини ифодалайди; 
д) эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан кўпайиши муносабатлари, эҳтиёжларнинг 
таркиби ўзгаришини ифодалайди;
3. Эҳтиёжларнинг чексизлиги кўпроқ қайси турдаги эҳтиёжларга тааллуқли? 
а) моддий эҳтиёжларга; 
б) гуруҳ эҳтиёжларига; 
в) ижтимоиймаънавий, қулайликларга бўлган эҳтиёжларга; 
г) узоқ муддат фойдаланиладиганган товарларга; 
д) моддий ва гуруҳий эҳтиёжларга; 
4. Жамият эҳтиёжларининг таркиб топиши ва юксалиб боришига таъсир этувчи 
омиллар: 
а) аҳоли, сони, ёши, жинси; 
б) табиийгеографик широит; 
в) тарихий миллий анъаналар ва одатлар, маданий жиҳатдан эришилган даража; 
г) жамиятнинг иқтисодий тараққиёти; 
д) юқоридаги барча жавоблар тўғри; 
5. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни умумиқтисодий қонунлар гуруҳига 
киритилади. Сабаби у:


107
а) кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларида инсон эҳтиёжлари 
миқдоран кўпайиб, унинг таркиби ўзгариб, янгиланиб, хилмахиллиги ортиб боради; 
б) иқтисодиёт тараққиёти туфайли эҳтиёжларнинг таркиби доимо янгиланиб боради; 
в) фантехника тараққиёти туфайли доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ортиб боради; 
г) кишиларнинг маиший маданияти шаклланиб, борган сари ўсиб боради; 
д) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ортиб, маиший маданият шаклланиб боради.
Минитест бўйича жавобларни тўғрилигини текшириш учун ўқитувчи аввалдан 
жавоблар бўйича сетка тайёрлаб олгани маъқул. У катак дафтардан қирқиб тайёрланади. 
а 
б 
в 
г 
д 
1  + 
2

3



5

Қайси жавоб тўғри бўлса, шу катакни қирқиб оламиз. Бизни тасвиримизда у ( + ) 
белгиси туширилган. Фақат тест жавобларини айнан қандай тартибда ёзилишига қараб, 
сетка тайёрланади ёки тайёрланган сеткамиз бўйича жавоблар қандай тартибда ёзилиши 
кераклиги тўғрисида огоҳлантирамиз. Имконият бўлса, тест билан бирга жавоб 
ёзиладиган сетка ҳам тарқатилади. Бунда жавобларни қандай, қаерга ёзишни тушунтириш 
осон. 
Ўқитувчи тестларни йиғиштириб олиб, қайси жавоблар тўғрилигини текширмай ёки 
тезда текшириб, муҳокамани бошлаши мумкин.
Ўқитувчи ихтиёрий ёки ўз қарорига кўра бирон талабадан унингча қайси жавоб 
тўғрилигини сўрайди. Талаба белгилаган жавобни айтади. Ўқитувчи аудиторияга «Ҳамма 
шундай белгиладими?» дея мурожаат қилади:
Талабалар қайси жавоб ва айнан нима сабабдан тўғрилигини тушуниши учун 
жавоблар бирмабир таҳлил қилиб чиқилади. Биринчи жавобда аҳолининг сони ўсиб 
боради, дейилган. Тўғри, аҳолининг сони ўсиб боради ва у эҳтиёжларни ҳам ўсишига олиб 
келади. Лекин бу етарли эмас. Эҳтиёжларнинг ўсишига фақат аҳоли миқдорининг ўсиши 
сабаб бўлганда асосан биринчи ҳаётий эҳтиёжмоддий эҳтиёжларгина ўсган бўлар эди. Биз 
биламизки, улар нисбатан секин ўсади. 
Иккинчи жавоб ҳам қисман тўғри, қондирилган эҳтиёжнинг бир қисми маълум 
муддатдан сўнг яна қондирилишини талаб қилади. Масалан, кийимкечак, озиқовқат... 
Айрим эҳтиёжлар эса қондирилгач, қатор янги эҳтиёжларни келтириб чиқаради. Айниқса, 
фантехника тараққиёти янги ихтиролар янги эҳтиёжларни вужудга келтирадики, уларнинг 
чегараси йўқ. Масалан, автомобилни олайлик. Унга бўлган эҳтиёж қондирилгач, яна қатор 
янги эҳтиёжлар келиб чиқади. Кейинги жавобни ҳам қўшсак, фикр нисбатан тўлароқ 
бўлади. Лекин бунинг учун одамларда маиший маданият шаклланган бўлиши керак. 
Маиший маданият юқори даражага кўтарилган сари одамлар ишлаб чиқарилган 
неъматлардан кенгроқ фойдаланадилар. 
Демак, эҳтиёжлар чексизлигига санаб ўтилган барча жавоблар алоҳида, алоҳида 
жавоб бермас экан. Улар ҳаммаси биргаликдагина эҳтиёжларнинг чексизлиги 
сабабларини кўрсатиб беради. Бундай жавоб бор д. Демак, тўғри жавоб д. 
Худди шу тарзда қолган саволларни ҳам талабалар билан муҳокама қилиб чиқилади. 
Ҳамда мусоҳабага якун ясаб, эҳтиёжларнинг поёни йўқлигини, жамият тараққиёти билан 
у янада юксалиб боришини эътироф қилиб, бу жараён эҳтиёжларнинг юксалиб бориши 
умумиқтисодий қонунида ўз ифодасини топишини таъкидлаб ўтилади. 
Бу саволни ўқитувчи бошқа методлар анъанавий услуб, реферат ёки илмий доклад 
муҳокамаси тарзида ўрганишни ташкил этиши мумкин:


108
Ўқитувчи учинчи саволга якун ясар экан, ҳозирги муҳокама қилинган саволда 
иқтисодиётнинг бош муаммоси пойдеворини ташкил қилган икки фундаментал фактнинг 
биринчиси кўриб чиқилгани, иккинчисининг муҳокамасига ўтилаётганини таъкидлаши 
керак. Бу ресурсларнинг чекланганлиги. Ресурслар чекланганлиги қарор қабул қилиш 
заруриятини кўндаланг қилиб қўяди. Ҳозир айнан, ана шу муаммони режа бўйича 
тўртинчи савол «Ресурсларнинг чекланганлиги. Ишлаб чиқариш имконияти. Танлов ва 
муқобил қиймат. Қарор қабул қилиш» ёрдамида пухта ўрганишга ҳаракат қилинади. 
Бу марказий савол бўлиб, бирмунча мураккабдир. Шунинг учун уни учга бўлиб 
ўрганилади. 
Биринчи қисми «Ресурсларнинг чекланганлиги». Биринчи навбатда ресурсларнинг 
ўзи нима? Ресурслар таркибини ўрганилади. Бунинг учун аввалдан тайёрланган схемадан 
фойдаланилади (154бет).
Ресурслардан ишлаб чиқаришда фойдаланганимизда у маълум самара беради. Бу 
ҳолда натижалар ўз чегарасига эга эканлиги, шу чегарадан ортиқ ишлаб чиқара 
олмаслигимиз чегараси ҳисобланиб, ишлаб чиқариш имконияти чегараси деб аталади.
Талабаларга: айрим иқтисодчилар ахборот ва молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш 
ресурслари таркибига киритишса, бошқалари бу нотўғри, дейишаётганини, «Сиз қайси 
бир фикрга қўшиласиз?» дея мурожаат қилиб, мунозарага чорлаш мумкин. 
2схема 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling