Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Хорижий мамлакатлар-
дан олинган молиявий ёрдамлар 240 Юқорида келтирилган маълумотлардан кўринадики, молиявий ёрдамларнинг миқдори нисбатан кичик бўлиб, улар давлат бюджети даромадлари нуқтаи-назаридан сезиларли даражадаги амалий аҳамиятга эга эмас. Бюджетнинг солиқсиз даромадлари таркибидаги асосий даромад турларидан бири – давлатга тегишли бўлган мулкларни хусусийлаштиришдан келадиган даромадлар ҳисобланади. Ривожланаётган давлатларда, шу жумладан, МДҲга аъзо мамлакатларда давлат мулкини хусусийлаштиришдан ва сотишдан олинган даромад солиқсиз даромадлар таркибида сезиларли салмоқни эгаллайди. Мазкур мамлакатларда кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш зарурияти давлат мулкини хусусийлаштиришни долзарб масаласига айлантирди. Хусусан, Россия Федерациясида 2006 йилда давлат мулкини хусусийлаштириш ва сотишдан олинган бюджет даромадларининг умумий суммаси 25061,2 млн. рублни ташкил қилди. Бу суммага муниципиал мулкчилик тасарруфида бўлган давлат мулкини сотиш суммасини қўшсак, у ҳолда давлат мулкидан олган бюджет даромадларининг умумий суммаси 52057,3 млн. рублни ташкил қилади. Бу суммани бюджет даромадлари нуқтаи-назаридан баҳолаш учун унинг солиқсиз даромадларининг умумий ҳажмидаги салмоғини ўрганиш кифоя қилади. Агар 2000 йилда давлат мулкини сотиш ва хусусийлаштиришдан олинган бюджет даромадлари солиқсиз даромадларнинг умумий ҳажмидаги салмоғи 14,0 фоизни ташкил қилган бўлса, 2005 йилда бу кўрсаткич 50,5 фоизни ташкил қилди. 2006 йилга келиб эса, мазкур кўрсатгич 45,2 фоизни ташкил қилди. 49 Келтирилган маълумотларнинг таҳлилидан кўринадики, биринчидан, давлат мулкини сотиш ва хусусийлаштиришдан олинган даромадлар Россия Федерацияси давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари таркибида асосий ўринни эгаллайди; иккинчидан, солиқсиз даромадларга хос бўлган нобарқарорлик ушбу даромад турига ҳам хос эканлиги яққол кузатилади. Давлатга тегишли мулкларни сотишда ва давлат корхоналарини хусусийлаштиришда ушбу корхоналарнинг давлатга тегишли бўлган оддий акцияларини сотиш муҳим ўрин эгаллайди. Акцияларни сотишда уларнинг бозор баҳоси муҳим ўрин эгаллайди. Агар оддий акцияларнинг бозор баҳоси юқори бўлса, у ҳолда акцияларни сотишдан олинган бюджет даромадларининг миқдори нисбатан катта бўлади. Ўз навбатида, оддий 49 Бурков С. Неналоговые доходы от госсобственности и бюджетный потенциал страны. //Российский экономический журнал. №9, 2006. –С. 25. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling