Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Давлат мулкини
хусусийлаштиришдан 
олинган даромадлар


241 
акцияларнинг бозор баҳоси эмитентнинг соф фойдасининг миқдорига 
боғлиқ: соф фойданинг миқдори қанчалик катта бўлса, уларга тўланадиган 
дивиденднинг миқдори ҳам шунчалик юқори бўлади. 
2003-2004 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастурига 
мувофиқ, мазкур давр мобайнида республикамизда устав капиталида 
давлатнинг улуши 25 фоиздан 51 фоизгача бўлган 673 та корхонадаги 
давлатнинг улуши биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотилиши 
мўлжалланган. Бу корхоналарнинг ичида иқтисодий салоҳияти юқори бўлган 
бир 
қатор 
йирик 
корхоналар 
– 
«Агама» 
саноат 
корхонаси, 
«Жиззахпластмасс» ҲЖ, «Электрокимёзаводи» ҲЖ, «Ўзбексельмаш» ҲЖ, 
«Тошқишлоқмаш» ҲЖ каби корхоналар мавжуд. Уларнинг устав 
капиталидаги давлатга тегишли акцияларни сотилиши давлат бюджетининг 
солиқсиз даромадлари ҳажмининг ошишига олиб келади. 
2003-2004 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастурига 
мувофиқ, устав капиталида давлатнинг улуши 51 фоиз ва ундан юқори 
бўлган 644 та корхонанинг устав капиталида давлатнинг улушини 
қисқартириш 
кўзда 
тутилган. 
Шуниси 
характерлики, 
кўпчилик 
корхоналарнинг устав капиталидаги давлатнинг улушини 40 фоиздан ортиқ 
қисмини сотиш кўзда тутилган. Масалан, «Навоимонтажавтоматика» 
ДАКнинг устав капиталидаги давлат улушининг 49,0 фоизини, «Андижон 
биохим заводи» ҲЖнинг устав капиталидаги давлат улушининг 45,0 
фоизини, «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг устав капиталидаги давлат улушининг 
49,0 фоизини, «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» ҲЖнинг устав 
капиталидаги давлат улушининг 46,5 фоизини сотиш мўлжалланган. Мазкур 
корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушининг муваффақиятли 
тарзда сотилиши Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг солиқсиз 
даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсишига олиб келади.
Давлат мулки билан боғлиқ даромадларнинг иккинчи тури давлатга 
тегишли бўлган мулкларни ижарага беришдан олинадиган даромадлар 
ҳисобланади. Ижара тўловлари шаклидаги мазкур даромаднинг миқдори 
ижарага бериладиган мулкларнинг умумий майдонига ва ижара ставкаларига 
боғлиқдир. Россия Федерациясида 2001 йилнинг 1 июн ҳолатига, Федерал 
бюджетга ҳисобланган ижара тўловларининг атиги 318,0 минг рубл Федерал 
бюджетга келиб тушди. Ҳолбуки, мазкур даромад тури бўйича Федерал 
бюджетга камида 5300 млн. рубл келиб тушиши лозим эди. Амалга 
оширилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, биринчидан, жуда катта 
умумий майдонга эга бўлган давлат мулклари бўйича (82,7 кв. метр) янги 
ижара шартномалари тузилмаган; иккинчидан, тўлов интизомининг яхши 
эмаслиги сабабли 794,9 млн. рубл миқдоридаги ижара тўловлари бўйича 


242 
муддати ўтган қарздорлик мавжуд; учинчидан, ижара ставкалари ва умуман 
ижара тўловлари бўйича асоссиз имтиёзлар мавжуд. 
Давлат мулки билан боғлиқ бюджет даромадларининг учинчи тури 
давлат мулкини сотишдан олинган даромадлар ҳисобланади. Давлат мулкини 
сотишда компаниянинг капитализация даражаси муҳим ўрин тутади. 
Капитализация даражаси қанчалик юқори бўлса, давлат мулкини сотишдан 
олинган даромадлар миқдори шунчалик катта бўлади. Масалан, бир қатор 
Россия Федерациясининг давлат корхоналарида 2002-2007 йилларда 
капитализация даражасини кескин пасайиши кузатилган. Хусусан, 
«Славнефть» корхонасида 2006 йилда капитализация даражаси мавжуд 
1070,2 млн. АҚШ долларидан 752,2 млн. АҚШ долларига тушиб қолган. 
Яъни, корхонанинг капитализация даражаси 318,0 млн. АҚШ долларига 
пасайган. Бу эса, корхонанинг бозор баҳосини 2006 йилда 25 фоизга 
пасайишига олиб келди. Россия Федерацияси ҳисоб палатаси томонидан 
ўтказилган текширишлар натижаси шуни кўрсатадики, «Славнефть» шўъба 
корхоналарининг активларини бошқа компанияларга ўтказиб юборилганлиги 
натижасида корхонанинг капитализация даражаси кескин пасайиб кетган. 
«Славнефть» корхонасининг бошқа компанияларнинг балансига ўтказиб 
юборилган соф активларининг миқдори 9213,0 млн. рублни ташкил қилди. 
Давлат мулки билан боғлиқ даромадларнинг тўртинчи тури давлатнинг 
давлат корхоналарининг устав капиталига қўйган инвестицияларидан 
оладиган даромадлари ҳисобланади. Давлат корхоналарининг молиявий 
ҳолати қанчалик барқарор бўлса, улар томонидан оддий акцияларга 
тўланадиган дивидендларнинг даражаси шунчалик юқори бўлади. Россия 
ҳукуматига йирик миқдорда дивидендлар тўловчи корхоналар бўлиб, РАО 
«Газпром», НКА «ЛУКойл», НКА «Ростнефть», НКА «Славнефть», АКА 
«Транснефть», АКА «Транснефтепродукт», РАО «ЕЭС России», ОАО 
«Техснабэкспорт», АК «Алроса» ва ОАО «ТВЭЛ» компаниялари 
ҳисобланади. Улар 2002 йилда давлат томонидан олинган жами 
дивидендларнинг 68,0 фоизини тўлаган бўлса, 2007 йилга келиб бу кўрсаткич 
88,0 фоизни ташкил қилди. 
Мазкур компанияларнинг молиявий ҳолатининг барқарорлиги уларнинг 
соф фойдаси миқдорини катта бўлишига олиб келди. Натижада давлатга 
тегишли бўлган акцияларга тўғри келадиган соф фойда миқдорининг 
минимал суммаси 98712,0 млн. рублни ташкил қилди. 
Ўзбекистон Республикаси бюджет амалиётида давлат мулкини 
хусусийлаштириш билан боғлиқ даромадларнинг амалдаги ҳолатини таҳлили 
(5.2.1-жадвал) 2003 йилни ҳисобга олмаганда, таҳлил қилинган давр 
мобайнида 2004 йилдан бошлаб давлат мулкини хусусийлаштиришдан 
олинган даромадларнинг миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлган. 


243 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling