248
2-масала: Фуқаро Ў.Расуловга иш жойидан унинг юбилейи муносабати
билан мукофот пули берилди. Бундай мукофот пулига суғурта ажратмалари
тўланади-ми?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Ягона ижтимоий тўлов тўловчилари бўлиб кимлар ҳисобланишади?
2. Фуқароларнинг
иш
ҳақидан
бюджетдан
ташқари
Пенсия
жамғармасига мажбурий суғурта бадалларининг тўловчилари
кимлар?
3. Юридик шахсни ташкил қилмасдан
тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи жисмоний шахслар бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасининг суғурта бадаллари тўловчилари бўлаоладими?
4. Ягона ижтимоий тўлов маблағлари қандай тартибда жамғармаларга
тақсимланади?
5. Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига суғурта бадалини
объекти ва базаси қандай аниқланади?
6. Ягона ижтимоий тўловдан қандай чегирмалар назарда тутилган?
7. Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадаллари қандай
тартибда
ҳисоблаб чиқарилади?
8. Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини тўлаш
тартиби
тушунтиринг?
9. Микрофирма ва кичик корхоналар
ягона ижтимоий туловни ва
суғурта бадалларини қайси муддатда тўлашади?
10. Айрим тоифадаги жисмоний ахслар учун суғурта бадалларини
ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига
хос хусусиятлари
тушинтиринг?
6.2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
мажбурий ажратма
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
пенсия ёшига етганда, меҳнат қобилиятини
тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз
қолганда ижтимоий ёрдам олиш бўйича
конституциявий ҳуқуқга эгадирлар. Ушбу
ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул
килган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминот тўғрисида»ги Қонунида
ҳам белгилаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: