Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиқ ҳисобини тақдим
этиш ва солиқни бюджет- га тўлаш муддатлари 91 Ягона солиқ тўловини тўлаш ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2005 йил 20 июндаги “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ПФ-3620-сон Фармонига мувофиқ янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга (бундан кейин - корхона) ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби белгиланган. Тўлашни кечиктириш ягона солиқ тўлови бўйича солиқ мажбуриятини тўлаш муддатини муайян муддатга кўчиришни англатади. Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини олиш учун корхона, ягона солиқ тўловини тўлашнинг биринчи муддати бошланишига кўпи билан 15 кун қолганда, унга тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига белгиланган шаклда ариза топширади. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги аризани ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида кўриб чиқади, сўнгра тўлаш муддатини кечиктириш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқариб, корхонанинг тақдим этилган аризасига қабул қилинган қарор натижасининг тегишли белгисини қўяди. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин: тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги ариза белгиланган шаклда тақдим этилмаган бўлса; тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан кейин топширилса; корхона ягона солиқ тўловининг тўловчиси ҳисобланмаса. Ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди. Корхона аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги (ҳаққонийлиги) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи корхонага корхона давлат рўйхатидан ўтказилган ойнинг 1-кунидан бошлаб бир йилга берилади. Мисол учун, агар корхона давлат рўйхатидан 15 ёки 25 январда ўтказилган бўлса, мазкур корхонага солиқни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи жорий йилнинг 1 январидан кейинги йилнинг 1 январигача бўлган даврга берилади. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling