Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Савдо ва умумий овқат-
ланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловининг жорий этилиши 94 - айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим; - қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби сақлаб қолинган. Агар юридик шахслар ҳисобот йили якуни бўйича савдо (умумий овқатланиш) корхонасига мансуб бўлмаса, келгуси йил бошидан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашга ўтишлари шарт, солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно. Ягона солиқ тўлови тўлашга ўтиш савдо (умумий овқатланиш) корхоналари умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашга ўтган биринчи ҳисобот чораги учун фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар. Ишчилар сонидан қатъий назар улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар) ягона солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланади. Ягона солиқ тўлови тўловчисини аниқлашда асосий мезон бўлиб, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолиятининг коди ҳисобланади. Бунда корхонанинг ихтисослашиши ХХТУТ асосий кодга тўғри келиши керак. Агар корхонанинг фаолияти ХХТУТ кодига тўғри келмаса, ўз фаолияти кодини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистика органларида қайта рўйхатдан ўтказишга ва ушбу тоифадаги корхоналар (фаолияти турлари) учун белгиланган тегишли солиқларни тўлашга мажбур. Ягона солиқ тўловида реализация (товароборот) умумий йиллик ҳажмида тушум улуши аксарият қисмини ташкил этган фаолият тури, асосий (профил) фаолияти тури ҳисобланади. Агар жорий йил якуни бўйича реализация (товароборот) нинг умумий йиллик ҳажмида тушум улуши фаолияти турлари бўйича бир хил миқдорни ташкил этса, асосий (профил) фаолият тури ўтган ҳисобот йил якуни бўйича аниқланади. Савдо (умумий овқатланиш) корхоналарига, солиқ солиш мақсадида, ўтган ҳисобот йили якуни бўйича асосий (профил) фаолият тури савдо фаолияти (умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти) ҳисобланадиган юридик шахслар киради. 95 Савдо фаолияти деганда – қайта сотиш мақсадида харид қилинган товарларни сотиш бўйича фаолият тушунилади. Қуйидагилар савдо фаолияти сифатида қаралмайди: - ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланадиган товарларни реализация қилиш, жумладан уларни мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган фирма дўконлари орқали реализация қилиш; - комиссионер (ишончли вакил) томонидан комиссия (топшириқ) шартномалари бўйича товарларни реализация қилиш, жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш; - тайёрлов ва таъминот-сотиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар томонидан товарларни реализация қилиш. Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни исътемол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади. Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш объекти бўлиб, аксарият ҳолларда ялпи тушум ҳисобланади, лекин савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушум бўлиб товарлар айланмаси ҳисобланади. Бундан ташқари, савдо корхоналарининг асосий фаолиятдан ташқари бошқа даромадлари, молиявий фаолиятдан даромадлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар ялпи тушум таркибига киритилади. Шунингдек, ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоб базасини аниқлашда тушумдан қуйидагилар чегириб ташланади: а) қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғини; б) давлат субсидияларини; в) давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар; д) тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар; е) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси устав капиталини оширишга йўналтиришда акциядор қўшимча акцияларининг қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олинган даромадлари; ж) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда. Мазкур даромадлар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шу даврдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказишни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортилади. з) олинган грантлар. Грант деганда – ижтимоий аҳамиятга эга мақсадни кўзлаган, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун корхонага давлат (ҳукумат), шунингдек нодавлат, 96 хорижий, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар маблағли ёки моддий-техник ёрдам тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади. и) кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товар (иш, хизмат)ларни реализация қилишдан тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса; к) қонун ҳужжатларида назарда тутилган чегирмалар. Ягона солиқ тўлови учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декбрдаги 744- сонли қарорига мувофиқ 2007 йилдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ишчилари сонидан қатъий назар ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) қуйидаги ставкаларда ягона солиқ тўлови тўлаш жорий қилинди: - умумий овқатланиш корхоналари учун -10%; шундан: умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи корхоналар учун -8%. Савдо корхоналари учун: - шаҳарларда аҳоли сони 100 минг ва ундан ортиқ киши -4%; - бошқа аҳоли пунктларида -2%; - олис ва тоғли ҳудудларда -1%. - улгуржи савдо корхоналари (Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика ихтисослаштирилган улгуржи база – конторалари ва уларнинг худудий базалари бундан мустасно. Улар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 июндаги “Ихтисослаштирилган улгуржи база – контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-374-сон қарори билан назарда тутилган солиқ солиш тартиби сақлаб қолинади) -5%; Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи дорихоналар учун: - шаҳарларда аҳоли сони 100 минг ва ундан ортиқ киши -3%; - бошқа аҳоли пунктларида -2%; - олис ва тоғли ҳудудларда -1%. Юқорида қайд қилинган савдо ва умумий овқатланиш ҳамда дорихоналар пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатсалар ягона солиқ тўлови бўйича амалдаги ставкадан 10 фоиз пасайтирилган ставка бўйича солиқ тўлайдилар (4-илова). Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling