Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Савдо ва умумий овқат-
ланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкалари ва солиқни ҳисоблаш муддатлари 97 Агар савдо корхоналри, жумладан улгуржи ва чакана дорихоналар, ягона солиқ тўловининг турли ставкалари ўрнатилган аҳоли пунктларида мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган бир неча савдо шаҳобчаларига эга бўлсалар, улар ҳар бир савдо шаҳобчаси бўйича товарлар айланмасини алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ва шу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган солиқ ставкалари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари шарт. Бунда савдо корхоналарининг асосий фаолиятдан ташқари бошқа даромадлари, молиявий фаолиятдан даромадлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлари савдо корхонаси давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган жой учун ўрнатилган ставкаси бўйича ягона солиқ тўловини тўлайдилар. Агар савдо корхоналари балансида қайд этилган асосий воситаларни ижарага топширсалар, улар ижарага берилган ушбу активлар қийматидан умумбелгиланган тартибда мол-мулк солиғини тўлайдилар ҳамда уларга мол- мулк солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди. Савдо корхоналари ягона солиқ тўловини мустақил равишда солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқадилар ва бюджетга тўлайдилар. Ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоби рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатларда давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда (3-илова) тақдим этилади. Ягона солиқ тўловини тўлаш ортиб борувчи якун билан ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling