Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 
3-масала. 2007 йилда фермер хўжалиги фойдаланиш учун 100 гектар ер 
участкаси Сурхондарё вилояти Денов туманининг суғориладиган ерларида 
жойлашган бўлиб, сифати жиҳатидан балл-бонитети 61-70 га тўғри келади. 
Солиқнинг базавий ставкаси бир гектар учун 1476,2 сўм, 61-70 балл-
бонитет учун коэффициент 9,00 га тенг. 
Аниқланг: 
Фермер хўжаликнинг фаолияти натижасига боғлиқ бўлмаган ҳолда 
фермер хўжалиги қанча ягона ер солиғи тўлаши лозим? 
 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи 
қачон жорий этилган. Унинг аҳамияти қандай? 
2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини 
тўлашга ўтишлари билан улар қандай солиқлар ва йиғимларни 
тўлашдан озод этилди? 
3. Қандай юридик шахслар ягона ер солиғининг тўловчилари 
ҳисобланади? 
4. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари асосий фаолиятдан 
ташқари бошқа фаолият тури билан шуғулланганда ҳам ягона ер 
солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишадими?
5. Ягона ер солиғининг объекти ва базаси қандай аниқланади? 
6. Ягона 
ер солиғининг ставкалари қайси мезонлар асосида 
табақалаштирилади? 
7. Солиқ солинмайдиган ер участкаларига қандай ерлар киради?
8. Ягона ер солиғини тўлашдан кимлар озод этилади? 


106 
9. Ягона ер солиғини ҳисоблаш тартибини аниқланг? 
10. Солиқ бўйича ҳисоб-китоблар қайси муддатда солиқ идораларига 
топширилади? 
11. Ҳисобланган солиқ суммалари қайси муддатда бюджетга ўтказилади? 
12. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортишда ривожланган 
давлатлар тажрибаси қандай? 
 
3.2.4. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича 
 қатъий белгиланган солиқ 
Юридик шахсни ташкил этмасдан 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 
жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқ 
тўловчилар ҳисобланадилар. 
Тадбиркорлик 
фаолияти 
билан 
шуғулланувчи қатъий белгиланган солиқни 
тўловчи жисмоний шахслар солиқ қонунчилигига кўра ижтимоий суғурта 
бадалларини, экспорт-импорт операцияларини бажарганда ягона божхона 
тўлови, савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни, агарда тадбиркорлик фаолиятини 
амалга оширишда сув ресурсларидан фойдаланилса, унда сув ресурсларидан 
фойдаланганлик учун солиқни, бозорларда фаолиятини амалга оширишда 
савдо жойи учун тўлов (патта)ни, давлат божларини тўлайдилар. 
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ 
ставкаларининг аниқ миқдорларини Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари 
тадбиркорлик фаолиятининг тури ва фаолият жойига (вилоятлардаги 
шаҳарлар, туманлар, шу жумладан қишлоқ жойларга) боғлиқ равишда 
белгилайди. 
Бунда фаолиятнинг турли хиллари учун табақалаштирилган ёндашувни 
таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан маҳаллий шароитлар 
ва бошқа мезонларни ҳисобга олган ҳолда қатъий белгиланган миқдорларда 
даромад солиғи ставкалари белгиланиши мумкин. 
Қатъий белгиланган солиқнинг базавий ставкалари ва юридик шахсни 
ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний 
шахслар даромадидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ суммасининг 
ҳисоб-китоби учун тузатувчи коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling