Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Мавзуга доир масалалар 1-масала. Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган фермер хўжалиги 2007 йилда 55.0 га суғориладиган ер майдонига эга. Шундан 35.0 га нинг балл бонитети 6 кали (51 – 60 балл), 20.0 га эса 7 калл (61 – 70 балл) ҳисобланади. Фермер хўжалигининг ҳисобот йилида тўлаши лозим бўлган ягона ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатларини аниқланг. Ечилиши: 1. Ерларнинг ҳар бир тури бўйича ягона ер солиғи суммаси қуйидагича аниқланади: Сяес = Меу х Ссб х Кт, бу ерда: Сяес – ягона ер солиғи суммаси, сўмларда; Меу – ер участкаси майдони, гектарда; Ссб – солиқнинг базавий ставкаси, 1 гектар учун сўмда; Кт – тузатиш коэффициенти. - 6 кали учун Сяес = 55 х 1188 х 6.54 = 427323,6 сўм; - 7 кали учун Сяес = 20 х 1188 х 9 = 213 840 сўм. Жами ягона ер солиғининг суммаси 427323,6 + 213840 = 641163,6 сўм. 2. Ягона ер солиғи суммаси бир йилда икки маротаба тўланади: 1 июлгача солиқ йиллик суммасининг камида 20 % и миқдорида, яъни: 641163,6 х 20 % = 128232,7 сўм; 1 сентябргача йиллик солиқ суммасининг камида 30% миқдорида, яъни: 641163,6 х 30% = 192349,08 105 1 декабргача солиқнинг қолган суммаси, яъни: 641163,6 – 128232,7 – 192349,08 = 320581,82 сўм. 2-масала. Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги ширкат хўжалигининг 2007 йилдаги ер майдони қуйидагича: 1. Суғориладиган ерлар 5 кали – (41-50 балл) - 40 га 7 кали – (61-70 балл) - 80 га 8 кали – (71-80 балл) - 120 га 2. Лалми ерлар - 485 га 3. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар - 125 га Жами: 850 га Ушбу маълумотларга асосан ширкат хўжалиги тўлаши лозим бўлган ягона ер солиғини ҳисобланг. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling