Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Франция Италия Буюк Британия Германия
3.2.3.1-жадвал
Айрим ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалик субъектлари тўлайдиган асосий солиқ турлари Солиқ турлари АҚШ Франция Италия Буюк Британия Германия Даромад солиғи + + + + + Корпоратив солиқ + + + + + Мол-мулк солиғи -** + - + -** Ер солиғи + + -* - + Маҳаллий солиқлар (ер солиғидан ташқари) + + + + + ҚҚС - + + + + Сотувга солиқ + - - - - Ижтимоий тўловлар + + + + + * - даромад солиғига киритилган. ** - ер солиғига киритилган. Германия, Франция, Италияда қишлоқ хўжалик субъектлари ҳисобланган фермерлик кооперативларига корпоратив солиқни тўлаш бўйича имтиёзлар кенг тарқалган. Ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари тўлайдиган ер солиғи бошқа юридик шахсларга нисбатан анча паст миқдорда белгиланган. Голландияда бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнатга қобилиятли аҳолининг 4 фоизигина ишлайди. Бу давлатнинг худуди ва аҳолиси Ўзбекистон билан солиштирганда бир неча баробарга кам. Табиий шароити эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариши учун анчагина ноқулай. Шунга қарамасдан ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Экспортнинг йиллик ҳажми тахминан 35 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Жаҳонда самарали фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари АҚШ давлатида мукаммал шаклланган деб аташ мумкин. Бунинг асосий сабаблари, фермер хўжаликларига ёрдам дастурларини маблағ билан таъминлашда федерал хукумат етакчиликни ўзида сақлаб турганлиги билан изоҳланади. Буюк Британия солиқ тизимида фермер хўжаликларини солиққа тортиш алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу мамлакатда фермерлар 104 тўлайдиган асосий солиқ тури даромад солиғи ҳисобланиб, у молия йилида хўжаликда ҳосил қилинган даромад ёки фойдадан белгиланган шкала бўйича ундирилади. Даромад солиғини ундириш мақсадида фермер хўжаликларига бешта солиқ шкаласи ишлаб чиқилган бўлиб, унда ер, мол-мулкларни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш, ўрмон хўжаликларидан олинадиган фойдага солиқ солиш, асосий фаолиятдан ташқари олинган даромад манбаларига солиқ солиш, ишчи ходимлар ва ёлланма меҳнат қилувчиларнинг даромадларига солиқ солиш жараёнлари акс эттирилади. Фермер хўжаликлари учун молия йили 1 апрелдан бошланиб кейинги календар йилининг 31 мартида тугайди. Фойда солиғи молия йил якуни бўйича ҳисоб-китоб қилинади ва ҳисобланган солиқ суммасининг 50 фоизини 1 январда ва қолган қисмини 1 июнда бюджетга тўлаб беради. Яъни бу ерда солиқни бюджетга ундиришда қишлоқ хўжалигининг мавсумийлиги ҳисобга олинган. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling