Тошкент молия институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. 2007 йил 1 январга қадар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари 
қандай солиқ режимида ишлаган? 
2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини ягона солиқ тўловини 
тўловчилар таркибига ўтишнинг аҳамияти ва зарурлиги нимада?
3. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ 
тўловидан ташқари яна қандай тўловлар, йиғимлар сақлаб қолинган? 
4. Савдо фаолияти деганда нимани тушунасиз? 
5. Умумий овқатланиш фаолияти деганда нимани тушунасиз? 
6. Ягона солиқ тўловини тўловчи савдо ва умумий овқатланиш 
корхоналарининг солиққа тортиш объекти қандай аниқланади? 
7. Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда ялпи тушум таркиби қандай 
аниқланади? 
8. Ялпи тушум таркибидан нималар чегирилади? 


98 
9. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови 
ставкалари 2008 йилда қандай белгиланган?
10. Солиқ ставкалари қайси мезонлар асосида табақалаштирилган?
11. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ягона солиқ тўлови 
қайси муддатларда тўланади? 
3.2.3. Ягона ер солиғи 
 
1999 
йилда 
қишлоқ 
хўжалик 
корхоналарини солиққа тортиш тизимида туб 
ўзгаришлар 
юз 
берди. 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1998 йил 10 
октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб 
чиқарувчилар учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида” ги ПФ-2086-
сонли Фармонига мувофиқ 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб қишлоқ 
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи жорий этилди. 
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини 
жорий этилиши, ўз навбатида уларни қуйидаги солиқлар ва йиғимларни 
тўлашдан озод қилди: 
- фойда солиғи; 
- қўшилган қиймат солиғи; 
- экология солиғи; 
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
- ер солиғи; 
- ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
- мол-мулк солиғи; 
- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғи; 
- бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. 
Ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланган қишлоқ хўжалик товарлари 
ишлаб чиқарувчилари учун божхона тўловлари, давлат божи, лицензия 
йиғимлари, бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар, шунингдек 
акцизости маҳсулотларга акциз солиғини тўлашнинг амалдаги тартиби 
сақлаб қолинди. 
Ягона ер солиғини жорий қилишдан мақсад қишлоқ хўжалик 
ерларидан фойдаланиш самарадорилигини ошириш, қишлоқ хўжалик товар 
ишлаб чиқарувчиларини меҳнатининг пировард натижаларидан иқтисодий 
манфаатдорлигини кучайтириш, қишлоқ хўжалик корхоналарини солиққа 
тортиш тизимини соддалаштириш ва бирхиллаштиришдан иборатдир.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling