Тиббиёт ҳуқуқи тизими - соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солувчи даволаш-профилактика, санитар-гигиеник меъёрларини, ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига олади. - Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчилик асослари:
- Мустақиллик йилларида Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида унинг ҳуқуқий базасини яратишга алоҳида эътибор қаратилди ва кўплаб қонунлар қабул қилинди. Жумладан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”, “Давлат санитария назорати тўғрисида”, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”, “Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар тўғрисида”, “Одам иммунотанқислиги вируси (ОИВ) чақирувчи касалликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Аҳолини сил касаллигидан ҳимоялаш тўғрисида”, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”, “Психиатрик ёрдам тўғрисида”, “Радиацион хавфсизлик тўғрисида”.
- Мамлакатимизда соғлиқни сақлашнинг қонунчилик асосларини ўргатиш ушбу фаннинг асосий вазифаларидан биридир. Бу соҳадаги қонунчилик асосларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги” қонуни ташкил қилади.
- Ўзбекистон Республикаси
- Конституцияси.
-
- 18-модда. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуққа ва эркинликка эга, қонун олдида ҳамма жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва умумий мавқеидан қатъи назар бирдек.
- Имтиёзлар фақат қонун томонидан белгиланган бўлиши мумкин ва у ижтимоий адолатлийлик принципларига мос келиши лозим.
- 19-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари даҳлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
- Ўзбекистон Республикаси
- Конституцияси.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |