Мавзуга доир вазиятли масалалар: - Терапия бўлимида гипертония ташҳиси билан стационар даволанишда бўлган бемор мутахассис-эндокринолог маслаҳатини ташкиллаштиришни илтимос қилган. Лекин, даволовчи шифокор ва бўлим мудири туман марказий касалхонасида эндокринолог штати йўқлиги сабабли бемор талабини рад этишган.
- Савол: беморнинг талаби рад этилганлиги асослими?
- Бемор З.,да стационар даволаниш жараёнида унга қўйилган клиник ташхиснинг ва мос тарзда ўтказилган даволаш тадбирларининг асосли эканлигига шубҳа туғилди. Шу муносабат билан у врачлар консилиуми ўтказишни илтимос қилганда унга рад жавоб берилган.
- Савол: беморнинг сўрови асослими?
- Бемор Ж., сурункали касалликнинг зўриқиши муносабати билан стационар даволанишда бўлган. Ўтказилган даволаш тадбирларига қарамай бемор аҳволи прогрессив тарзда ёмонлашган. Бемор даволовчи врачдан ўзининг саломатлик ҳолати ҳақида тўла маълумот (ташҳис, динамикадаги ўзгаришлар, прогноз) беришни сўраган. Лекин, бемор аҳволининг оғирлигини ва юзага келиши мумкин бўлган руҳий шикастланишни олдини олиш мақсадида врач беморга ҳақиқатни очмасликка қарор қилган, унга нотўғри маълумот берган (гўёки аҳволи яхши томонга ўзгарган, прогноз ижобий) .
давоми - Савол: Врач ҳаракатлари тўғрими?
- Бемор Т., врачдан ўзининг саломатлик ҳолати ҳақида турмуш ўртоғи қизи ва кичик ўғлига маълумот бермасликни ва фақат истисно ҳолатидагина номаълум сабабларга кўра касалхонага келмаган катта ўғлига маълумот беришни илтимос қилган.
- Савол: врач ушбу ҳолатда беморнинг саломатлик ҳолати ҳақида бошқа оила аъзолари – турмуш ўртоғи, бошқа фарзандларига маълумот бериши мумкинми?
- Бемор Ф., клиник шифохонанинг эндокринология бўлимига статионар даволашнишга ётқизилган. Икки кундан сўнг даволовчи врачдан ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатини бериш учун унинг ёнига қариндоши – адвокатни таклиф этишни сўраган.
- Савол: бемор илтимоси қаноатлантирилиши лозимми?
- Фуқаро К., ўзининг саломатлиги тўғрисида шифокорга мурожат қилган, унинг аҳволи оғирлиги учун шифокор унга ўз соғлиғи ҳақида ёлғон маълумотлар берган. Яъни унинг соғлиғи яхши эканлиги, касаллик асоратлари йўқолаётганлигини айтган.
- Савол: шифокорнинг қилган иши тўғрими?
Do'stlaringiz bilan baham: |