40-модда. Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 43-модда. Давлат фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. 44-модда. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайри қонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. - Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги” қонуни
- Қонуни 1996 йил 29 августида қабул қилинган бўлиб, шу йилнинг 14 сентябридан кучга киритилган.
- Қонун VI бўлим, 47 та моддадан иборат.
- I бўлим. Умумий қоидалар бўлими:
- Ушбу бўлимда қонунинг асосий вазифа ва тамойиллари келтирилган.
- 2-модда. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш бўйича қонунчиликнинг асосий вазифалари.
- Фуқаролар соғлиғини сақлаш бўйича қонунчилик асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- - фуқаролар соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
- - фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- - давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
- 3-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари
-
- Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши;
- аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши;
- профилактика чора-тадбирларининг устунлиги;
- соғлиғини йўқотган тақдирда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши;
- тиббиёт фанининг амалиёт билан бирлиги.
- Соғлиқни сақлаш тизими
- 1. Давлат тизими (8-модда).
- 2. Хусусий тизим (10-модда).
- 3. Бошқа тизимлар (10-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |