Тошкент педиатрия тиббиёт институти Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси Касбий таълим 6 курс талабари учун


Download 53.25 Kb.
bet1/10
Sana26.10.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1725376
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Амалий машғулот Тиббиёт хуқуқи предмети

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси Касбий таълим 6 курс талабари учун

  • Мавзу №1: Тиббиёт ҳуқуқи предмети ва вазифалари. “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа қонунчилик хужжатлари.
  • Мавзу режаси.
  • 1. Кириш.
  • 2. Тиббиёт ҳуқуқининг мақсади ва вазифалари.
  • 3. Тиббиёт ҳуқуқи фани ва тизими.
  • 4. Соғлиқни сақлаш бўйича фуқароларнинг конституциявий кафолатлари.
  • 5. Фуқаролар соғлиғини сақлаш бўйича қонунчиликнинг асосий вазифалари ва принциплари.
  • 6. Соғлиқни сақлаш тизимлари.
  • 7. Фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳуқуқлари.
  • 8. Тиббий-ижтимоий ёрдам турлари.
  • 9. Тиббий экспертиза.
  • 10. Врач қасамёди. Врач сири.
  • Тиббиёт ҳуқуқи - ташҳис қўйиш, даволаш ва профилактик чора-тадбирлар ўтказиш жараёнида фуқаролар ва даволаш-профилактика муассасалари, бемор ва тиббий ходимлар муносабатларини тартибга солиб турувчи, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгиловчи меъёрий ҳужжатларининг мажмуасидир.
  • Мақсад - тиббиёт ҳуқуқи соҳасида назарий билим ва кўникма, тиббий фаолиятдаги юридик меъёрларни ўзлаштириш.
  • Вазифа:
  • 1. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қонунчилик асосларини ўрганиш.
  • 2. Тиббий фаолиятда турли хил ҳаракатларнинг хусусиятларини ўрганиш.
  • 3. Тиббиёт ходимларининг турли хил ҳуқуқбузарликлари билан танишиш.
  • 4. Тиббиёт ходимларининг қилмиш ва жиноятлари моҳиятини фарқлашни ўрганиш.
  • Тиббиёт ҳуқуқи фани предмети - даволаш-профилактика, санитар-гигиеник фаолият ва ҳаракатларни амалга оширишдаги ҳуқуқий муносабатлар ва бу муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеини белгиловчи актлар.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling