Тошкент педиатрия тиббиёт институти Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси Касбий таълим 6 курс талабари учун


-модда. Тиббий аралашувни рад этиш


Download 53.25 Kb.
bet6/10
Sana26.10.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1725376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Амалий машғулот Тиббиёт хуқуқи предмети

27-модда. Тиббий аралашувни рад этиш
  • Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда шифокор ёзма тасдиқнома олишга, агар тасдиқнома олишнинг иложи бўлмаса - тиббий аралашувни рад этишни гувоҳлар иштирокида тегишли далолатнома билан гувоҳлантириб олишга ҳақлидир.
  • Башарти тиббий аралашувни қонуний вакили рад этса ва бу ҳол бемор учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, шифокор бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиши шарт.
    • 28-модда. Фуқароларнинг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатиш
    • Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилишига (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) қонун ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда йўл қўйилади.
    • III бўлим. Фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш:
    • 29-модда. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами
    • Давлат соғлиқни сақлаш тизими, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза этиш, жамоат бирлашмаларининг муассасалари кўрсатадиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами тиббий хизмат кўрсатишининг асосий, қулай ва бепул тури бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
    • - энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволашни;
    • - санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, энг муҳим касалликларнинг тиббий профилактикасини ўтказишни;
    • - оилани, оналик ва болаликни мухофаза қилиш тадбирларини, турар жойларда фуқароларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар кўришни.
    • Хусусий ва бошқа ҳил соғлиқни сақлаш тизимларининг муассасалари томонидан кўрсатиладиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами шартнома асосида алоҳида гуруҳ фуқаролардан ташқари ушбу Қонуннинг иккинчи қисми 10-моддасига мувофиқ шундай ёрдам амалга оширилади.
    • Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳажми ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
    • 30-модда. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам
    • Фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
    • Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек, фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
    • Тез тиббий ёрдам давлат соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда кўрсатилган.
    • Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
    • Милиция, ёнғиндан сақлаш, авария хизматлари, транспорт ташкилотлари ходимлари, шунингдек. Бошқа касб-кор вакиллари тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар воқеа содир бўлган жойда қонун ҳужжатларига биноан зиммаларига юклатилган бирламчи шошилинч ёрдамни кўрсатишлари шарт.
    • 31-модда. Ихтисослашган тиббий ёрдам
    • Ихтисослашган тиббий ёрдам профилактика, ташҳис қўйиш, даволашнинг ва мураккаб тиббий технологиялардан фойдаланишнинг махсус усулларини тақозо этувчи касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилади.
    • Ихтисослашган тиббий ёрдам мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида мутахассис шифокорлар томонидан кўрсатилади.
    • Соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатиладиган ихтисослашган тиббий ёрдамнинг тури, ҳажми ва сифат стандартлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

    Download 53.25 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling