Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда сурункали 
пастки нафас йўллари касалликларини ташхислаш ва даволаш усулларини 
такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Болаларда сурункали бронх-ўпка патологияси муаммосини хал этишга 
замонавий ёндашувлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг 2013 йил 25 мартдаги 8м/39-сон маълумотномаси). 
Мазкур услубий тавсиянома касалликнинг қайталаниш даражаси камайиши 
билан узоқ муддатли ремиссияга эришиш имконини берувчи касалликнинг 
клиник кечиши, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлар яхшиланишига 
ёрдам берган;
«Болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликларини ташхис-
лаш ва даволашнинг комплекc усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган 
(Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 8н–р/210-сон маълу-
мотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали бронхит билан касал-
ланган беморларга дифференциаллашган даволаш усулини татбиқ этиш 
натижасида болаларнинг шифохонада бўлиш муддатини 2 кунга қисқар-


12 
тириш имконини берган
«Болаларда бронхоэктатик касалликни ташхислаш ва даволашнинг 
замонавий усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 8н–р/211-сон маълумотномаси). Мазкур 
услубий тавсиянома бронхоэктатик касаллик билан хасталанган беморларга 
таклиф этилган даволаш схемаси татбиқ этилиши натижасида анъанавий 
даволанган болалар гуруҳига нисбатан узоқ муддатли ремиссияни деярли 2 
ойга кўпроқ чўзиш имконини берган; 
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
болаларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича ишлаб 
чиқилган услубларнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, 
жумладан, ЎзР ССВ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий 
тиббиёт марказининг пульмонология бўлимига; Тошкент шаҳар 3-сон болалар 
клиник шифохонасига, Жиззах, Самарқанд, Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё 
вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётларига тадбиқ 
этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 8н–з/55-сон 
маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилини-
ши анъанавий даволаш усулларига нисбатан касалликнинг қайталаниш 
даражасини 2 мартага қисқартириш, болалар ҳаёт сифатини яхшилаш 
ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling