Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижа-
лари, жумладан, 3 та халқаро ва 9 та республика илмий-амалий анжуман-
ларида муҳокамадан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 48 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон 
Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялари асосий 
илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 21 та 
мақола, жумладан, 18 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр 
этилган.
Диссертация тузилмаси ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, бешта 
боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг 
ҳажми 193 бетни ташкил этади. 
 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги, зарурияти, 
мақсад ва вазифалари асосланган, республика фан ва технология 
ривожланишининг устувор йўналишларига мувофиқлиги кўрсатилган, 
тадқиқотнинг объект ва предмети тавсифланган, тадқиқотнинг илмий 
янгилиги ва амалий натижалари, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий 
этилиши, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар 
келтирилган. 
Диссертациянинг «Болаларда сурункали пастки нафас йўллари касал-
ликлари муаммоларининг замонавий ҳолати» деб номланган биринчи бобида 


13 
маҳаллий ва хорижий адабиётлар маълумотлари шарҳи келтирилган. Мазкур 
боб бешта кичик бўлимлардан иборат бўлиб, унда муаммонинг замонавий 
ҳолати ҳақидаги маълумотлар келтирилган, касалликнинг тарқалганлиги ва 
ривожланиш хавф омиллари, СПНЙК ривожланиши ва қайталанишига мойил-
лигини белгиловчи касаллик патогенезининг мембранологик ва иммунологик 
механизмлари, иммун бошқарувда цитокинлар иштироки, организмнинг 
вегетатив ва руҳий ҳолати, шунингдек, касалликни ташхислаш ва даволаш 
усуллари баён этилган. 
Диссертациянинг «Клиник материал ва тадқиқот усулларининг тав-

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling