Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
болаларда келиб чиқувчи хавф омилларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида 
даволашга ёрдам берувчи қўшимча маълумот таклиф этилган; 
СПНЙК бўлган болаларда иммунологик ва биокимёвий ўзгаришлар 
хусусиятлари баҳоланган ва қўшимча ташхислаш мезонлари ишлаб 
чиқилган;
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
болалар организмининг вегетатив реактивлигини ҳисобга олган ҳолда 
мембранастабилизаторлар, иммуномодуляторлар, вегетотроп дори воситалари, 
психологик коррекция усулларини ўз ичига олувчи даволаш усуллари ишлаб 
чиқилган ва тиббиёт муассасалари амалий фаолиятига тавсия этилган;
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
болаларда қайталаниш даражасини камайтириш, узоқ муддатли ремиссияга 
эришиш, нохуш оқибатлар олдини олиш имконини берувчи даволашнинг 
дифференциал усуллари асосланган, болада касалликнинг клиник кечиши
биокимёвий, иммунологик кўрсаткичлари, вегетатив ва руҳий ҳолатига 
ижобий таъсир кўрсатиши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган ёндашув 
ва усуллар, назарий маълумотларнинг олинган натижалар билан мос келиши, 
олиб борилган текширувларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, беморлар 


11 
сонининг етарлилиги, бир-бирини тўлдирувчи клиник, биокимёвий, иммуно-
логик, психологик, кардиоинтервалографик усулларнинг объектив кўрсат-
кичлари, статистик текшириш усуллари ёрдамида ишлов берилганлиги, 
шунингдек, тадқиқот натижаларининг халқаро ҳамда маҳаллий маълумотлари 
билан таққосланганлиги билан асосланган. Статистик усулларнинг қўлланилиши 
олинган натижаларнинг ишончлилигини таъминлаган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларнинг илмий аҳамияти назарий тиббиёт учун аҳамиятга эга, чунки 
клиник-функционал, биокимёвий, иммунологик маълумотларни баҳолаш 
йўли билан мактаб ёшидаги болаларда сурункали пастки нафас йўллари 
касалликлари ривожланишининг патогенетик механизмларини очиб беради ва 
республикада келажакда чуқур тадқиқотлар олиб боришни давом эттириш 
учун замин яратади, олинган кардиоинтервалографик маълумотлар 
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган болаларда 
вегетатив жавоб кўрсаткичларини белгиловчи компенсатор-мослашув 
механизмларини баҳолаш нуқтаи назаридан даволашни такомиллаштириш 
имконини берувчи қўшимча ташхис мезонларини асослашга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, унда 
мембранастабилизаторлар, вегетотроп ва иммункорригирловчи дори воситалари, 
шунингдек психологик коррекция усулларини қўллаш орқали сурункали 
бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган болаларда дифферен-
циаллашган даволаш усуллари ишлаб чиқилган ва таклиф этилган. Сурункали 
бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган болаларни даволаш 
комплексига тиотриазолин, бронхомунал П, тенотен, нейромультивит кирити-
лиши касалликнинг клиник кечиши, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткич-
ларга ижобий таъсир кўрсатиб, қайталаниш даражасининг камайиши билан узоқ 
муддатли ремиссияга эришиш имконини бериши билан изоҳланади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling