Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

Тадқиқотнинг объекти сифатида Республика ихтисослаштирилган 
педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлимида 
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан даволанган 218 нафар 
бемор болалар олинган.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб биокимёвий ва иммунологик тадқиқот-
лар учун олинган вена қони ва қон зардоби ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда умумклиник, функционал
биокимёвий, иммунологик, кардиоинтервалографик, психологик ва статистик 
усуллари қўлланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
болаларда сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик шаклланиши 
ва ривожланишидаги муҳим прогностик хавф омиллари, перинатал ҳолатлар, 


10 
пассив чекиш, оғирлашган преморбид фон, ҳамроҳ ва ўтказилган 
касалликлар ўрни исботланган (RR>1,0; p<0,001); 
сурункали пастки нафас йўллари касалликлари бўлган беморларнинг 
прооксидант-антиоксидант ҳолатининг патогенетик ахамияти, МДА, ДК 
кўрсаткичлари ошиши, СОД ва каталаза даражаси камайиши бронхоэктазли 
болаларда кўпроқ намоён бўлиши ва улар яллиғланиш жараёни ривожла-
нишида қўшимча ташхислаш мезони сифатида фойдаланилиши исботланган;
сурункали пастки нафас йўллари касалликларида болаларнинг вегетатив 
реактивлигига боғлиқ ҳолда яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши 
цитокинлар IL–1β, IL–4, IL–6, IL–8 миқдорини 1,2 баробар ошиши билан 
аниқланувчи информатив диагностик маркерлари, шунингдек, прооксидант, 
антиоксидант тизими ва иммунологик кўрсаткичлари ўртасидаги ишончли 
ижобий корреляцион алоқа аниқланган (r=+0,53–0,59 ва r=+0,52–0,61 р<0,001); 
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
беморларда касаллик кечишини оғирлаштирувчи дастлабки гиперсимпа-
тикотоник вегетатив тонусли гиперсимпатикотоник ва асимпатикотоник 
вегетатив реактивлиги устунлик қилиши билан тавсифланувчи вегетатив 
реактивлик ўрни аниқланган; 
илк бор сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан 
хасталанган болаларнинг вегетатив реактивлигини ҳисобга олган ҳолда 
патогенетик асосланган дифференциаллашган даволаш усуллари такомил-
лаштирилган. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling