2-БЎЛИМ. ТАЪРИФлар
Ушбу Шартномада фойдаланилган асосий атамалар, улар қуйидагича таърифланади:
2.1. Суғурталанувчи – Компания билан суғурта масалаларида юридик ва молиявий муносабатларга кирувчи ҳамда суғурта шартномаси асосида суғурта мукофотини тўлайдиган тижорат банклари.
2.2. Кредит шартномаси – тижорат банки ва лаёқатли жисмоний шахс бўлган қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома бўлиб, унга асосан Бизнес режа ва маълум мақсадлар учун тижорат банки томонидан кредит шартномаси шартлари бўйича белгиланган миқдорда тўлаш, мақсадли фойдаланиш ҳамда муддатида қайтариш шарти билан қарз олувчига кредит (пул) маблағларини ажратиш мажбурияти белгиланади.
Кредит маблағлари қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
2.3. Кредит маблағлари – тижорат банклари томонидан кредит шартномаси асосида лаёқатли жисмоний шахсга, яъни қарз олувчига мақсадли ажратиладиган пул (кредит) маблағлари.
2.4. Қарз олувчи – Суғурталанувчи (тижорат банки) билан юридик муносабатларга кирувчи лаёқатли жисмоний шахс бўлиб, кредит шартномаси бўйича Суғурталанувчидан кредитни маълум муддатга ва мақсадга қарзга олувчи бўлиб, қарз олувчи кредит шартномаси шартларига кўра олинган кредит маблағларини мақсадли ишлатиш, уларни белгиланган муддатларда қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш мажбуриятини олади.
2.5. Қарз олувчининг тўлов қобилияти йўқолиши, яъни кредитни қайтармаслиги –бахтсиз ҳодиса натижасида қарз олувчининг вафот этиши ва/ёки меҳнат қобилиятини йўқолиши сабабли Суғурталанувчи олдида кредит шартномаси асосида кредит маблағларини қайтариш мажбуриятининг бажарилмаслиги, яъни қарзни тўлай олмаслиги.
2.6. Меҳнат қобилиятининг йўқолиши – қарз олувчи касбий маҳоратини тўлиқ йўқотиши, рухий бузилишнинг келиб чиқиши ва меҳнат қобилиятини тўлиқ йўқотиши ёки 1-гурух ногирони бўлиши.
Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли тиббиёт муассасаси (ВТЭК)нинг тасдиқланган маълумотномаси бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |