Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


 Суғурта полиси йўқолганда Компания унинг дубликатини Суғурталанувчининг ёзма аризаси асосида беради. 7-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ


Download 149.5 Kb.
bet7/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
139-72216 дог

6.5. Суғурта полиси йўқолганда Компания унинг дубликатини Суғурталанувчининг ёзма аризаси асосида беради.
7-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ
7.1. Ушбу Шартнома муддатидан аввал Компания ёки Суғурталанувчининг ёзма аризасига биноан бекор қилиниши мўлжалланган санадан камида 30 (ўттиз) кун олдин хабар бериш шарти билан бекор қилиниши мумкин.
7.2. Компания ўз мажбуриятларини бузган тақдирда Суғурталанувчи ушбу Шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилса, тўланган суғурта мукофоти қайтарилиши лозим.
7.3.  Суғурталанувчи ўз мажбуриятларини бузганлиги сабабли Компания ушбу Шартномани муддатидан аввал бекор қилишни талаб қилса, тўланган суғурта мукофоти қайтарилмайди.
7.4. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда юридик кучини йўқотади:
а) муддати тамом бўлганда. Суғурта шартномаси муддати тамом бўлгунга қадар суғурта ҳодисаси бўйича жавобгарлик Компания зиммасида бўлади.
б) Компаниянинг Суғурталанувчи олдидаги мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилганда;
в) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
8-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1. Компания мажбуриятларига:
8.1.1. Суғурта Шартномаси тузилгунича, Суғурталанувчини суғурта Шартномаси шартлари билан таништириш;
8.1.2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талаби асосида суғурта Шартномасини тузиш;
8.1.3. Суғурталанувчи томонидан суғурта полиси йўқотилганда, унинг дубликатини бериш;
8.1.4. Суғурталанувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва суғурта Шартномасида кўрсатилган муддатларда Суғурта далолатномани тузиш ва Суғурта товонини амалга ошириш ёки Суғурта товонини тўлашни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда Суғурталанувчига ёзма равишда рад жавобини бериш;
8.1.5. Суғурта Шартномаси амалда бўлган даврда Суғурталанувчига суғурта масаласида маслаҳатлар бериш;
8.1.6. Ушбу Шартномани ижросини назорат қилиш бўйича масъул шахсни тайинлаш;
8.1.7. Суғурталанувчи билан биргаликда кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича суғурта шартномаси ва кредит шартномаси шартларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказишда иштирок этиш, ўтказилган мониторинг маълумотлари ва кўрсаткичларини системалаштириш, шунингдек Қарз олувчи Бизнес-режасида кўрсатилган тадбирларнинг ижроси юзасидан маълумотларни йиғиш;
8.1.8. Суғурталанувчи ва унинг мулкий ҳолати тўғрисидаги маълумотни ошкор этмаслик киради (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно).

Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling