Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


Download 149.5 Kb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
139-72216 дог

2.17. Зарар куни - кутиш даврининг охирги кунидан кейин келадиган биринчи кун.
2.18. Суғурта даври – Суғурта полисининг ушбу давр ичида амал қилиши. Ушбу даври ичида содир бўлган Суғурта ҳодисалари бўйича Компания мажбуриятларни олиб боради. Суғурта шартномаси томонлар (Суғурталанувчи ва Компания)нинг ўзаро келишувига кўра кредит шартномаси даври муддатига тузилади.
2.19. Франшиза – Компания тўлаб бермайдиган суғурта Шартномаси шартлари билан кўзда тутилган суғурталанувчи зарарининг бир қисми. Унинг чегарасида Компаниянинг жавобгарлиги юзага келмайди. Зарар миқдори франшиза чегарасидан ортиқ бўлган тақдирда, франшиза суммаси зарар суммасидан чегириб қолинади.
2.20. Бахтсиз ҳодиса Қарз олувчининг иродасига боғлиқ бўлмаган равишда тўсатдан, қисқа вақт оралиғида содир бўлган, организмига ташқи таъсир кўрсатиши ёки соғлиғига бошқа зарар етиши оқибатида Қарз олувчининг травматик жароҳатига, хаста бўлишига ёки ўлимига олиб келган воқеа.
Соғлиғига бошқа зарар етиши:
а) куйиш, яшин уриши ёки электр токининг таъсирида тан жароҳатлари олиш;
б) кимёвий (саноат ёки маиший) моддалардан заҳарланиш ва/ёки заҳарли ва/ёки куйдирадиган моддалар, буғ ёки газлардан нафас олиш ёки уларга тегиш натижасида заҳарланиш, куйиш;
в) совуқ уриши, чўкиш, одам ёки ҳайвонларнинг ҳужуми, қуёш уриши, нарсаларнинг нафас йўлларига тўсатдан кириб қолиши, заҳарли ўсимликлардан ўткир заҳарланиш, шунингдек транспорт воситаларида (автомобиль, поезд, трамвай ва б.) ёки улар фалокатга учраганда, машиналар, механизмлар ва турли хил асбоб-ускуналардан фойдаланганда олинган жароҳатлар.


3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ
3.1. Суғурталанувчи билан Қарз олувчи ўртасида 2023 йил “07” апрелда тузилган
№107-сонли
кредит шартномаси бўйича ушбу шартнома шартлари ва муддатларига асосан белгиланган суғурта пули доирасида Суғурталанувчига ўз вақтида асосий қарзни тўлаш даврида Қарз олувчининг тўлов қобилиятининг йўқолиши натижасида ( ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.5. ва 2.6. бандларида кўрсатилган тариф асосида) мажбуриятини бажармаганда Суғурталанувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади.



Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling