Тошкент шаҳри 2023 йил «14» апрель


Download 149.5 Kb.
bet5/13
Sana18.06.2023
Hajmi149.5 Kb.
#1591153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
139-72216 дог

4-БЎЛИМ. ИСТИСНОЛАР
4.1. Компания қуйидаги ҳолларда Суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга, агар:
- Суғурталанувчи ёки Қарз олувчи, Компания суғурта шартномасини тузиши учун қарор қабул қилишида, суғурта қалтислигини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар юзасидан шубҳали ёки ёлғон маълумотлар берганда;
- Суғурталанувчи кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини бузганда ёки кредитлаш қоида ва қўлланмаларига риоя этмаганда (масалан, кредитни бериш муддатларининг бузилиши, келишмаган ҳолда кредит миқдорининг ўзгартирилиши, кредитни бошқа мақсадларга берилиши ва ҳ.к.)
- Суғурталанувчининг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширган ҳаражатларга;
- Қарз олувчидан ташқари ҳар қандай учинчи томон банкрот бўлганда ёки молиявий мажбуриятларини бажариш қобилияти йўқолганда, жумладан хизмат кўрсатиши ёки ташилаётган ускунани (ёки унинг қисмини) етказиб бермаганда;
- суғурта Шартномаси шартларига кўра ўз муддатида ва келишилган миқдорда суғурта мукофоти тўланмаганда.
4.2. Суғурта ҳодисаси қуйидагилар оқибатида юзага келган бўлса Компания мажбурият олиб бормайди:
- Қарз олувчи кредит маблағларидан фойдаланишда кредитни қоплаш учун олинган фойда (моддий бойликлар) талон-тарож қилинганда;
- Суғурталанувчи ва/ёки Қарз олувчининг қонунга зид фирибгарлик ва бошқа жиноий ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириши натижасида суғурта ходисасини рўй беришига сабаб бўлса ва қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари кредит шартномасини бузилишига қаратилган бўлса ва/ёки олиб келса;
- Суғурталанувчи ёки Қарз олувчи Компаниянинг суғурта Шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишига рози бўлмаганда ёки бошқа йўл билан тўсқинлик қилганда ҳамда суғурта Шартномаси шартларини бузганда;
- суғурта Шартномасининг амал қилиши суғурта ҳодисаси юзага келишидан аввал, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 837 ва 840-моддаларида кўрсатиб ўтилган асосларга биноан тугаганда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
4.3. Бахтсиз ҳодиса оқибатида юзага келган касалликлардан ташқари барча турдаги касалликлар бахтсиз ҳодисалар деб ҳисобланмайди.



Download 149.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling