Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/22
Sana10.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1087487
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2

Холангит ўт йўлларида яллиғланиш жараёни билан харатерланиб, одатда катарал ва
фибриноз (йирингли) бўлиши мумкин. Экилганда флора одатда клебсиелла, ичак таёқчаси
ва бошқа бактериал флора билан намоён бўлади. Аэроб ва анаэроб флоранинг
бирлашмалари тез-тез учрайди. Холангит сафро гипертензияси фонида юзага келади,
кўпинча холедохолитиаз, сафро йўлларининг торайиши ва ўн икки бармоқли ичак сурғич
сохаси патологиялари хисобига юзага келади. Касаллик клиникасида титроқ, иситма,
сариқлик, тахипноэ, тахикардия устунлик қилади.
Объектив текширувда ўнг қовурға ости сохасида пальпацияда оғриқ, қорин
мушакларининг таранглигини кучайиши кузатилади.
Қоннинг
клиник
таҳлилида
лейкоцитознинг
чап
томонга
силжиши
ва
гипербилирубинемия,
шунингдек
қон
зардобида
С-реактив
оқсилни
юқори
консентрацияси қайд этилган. Қаттиқ яллиғланишда сепсис белгилари пайдо бўлиши
мумкин.
Холедохолитиаз ва сафро гипертензиясининг мавжудлигини тасдиқловчи усуллар
бўлиб, холангиоген режимида ультратовуш ва МРТ хисобланади. Холелитиаз фонида
холангитнинг хавфи жигарда жигар хўппози, жигар-буйрак етишмовчилиги, сафро
сепсисининг ривожланиши билан юқори хисобланади. Ўткир холангитни ташхислашда
учта асосий аломатлар – Шарко триадаси мавжуд бўлиб, улар беморларнинг 70% да
учрайди:
кучли ўнг қовуоға ости сохасидаги оғриқ;
қалтироқ билан иситма;
аста-секин прогрессивланучи сариқлик.
Ўткир обструктив холангитни аниқлашда Рейнолдс пентадасиининг аҳамияти катта -
бу иситма, сариқлик, оғриқ, хушни хиралашиши ва артериал гипотензияни ўз ичига олган
синдром хисобланади.
Даволаш. Касалликнинг оғир кечишида ўткир жигар ва буйрак этишмовчилиги
кузатилиши мумкин, бунда тизимли яллиғланишга қарши ва детоксикцион терапия билан
бир қаторда шошилинч жарроҳлик амалиёти талаб қилади. Биринчи босқичда сафро
декомпрессияси
минимал
инвазив
технологиялар
ёрдамида
амалга
оширилади
(эндоскопик, ультратовуш ва лапароскопик текширув остида тери орқали).

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling