Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси


Ўт йўллари стриктуралари. Ўн икки бармоқли ичакнинг катта сўрғичи


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/22
Sana10.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1087487
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2

Ўт йўллари стриктуралари. Ўн икки бармоқли ичакнинг катта сўрғичи
стенози (КСС). Узоқ давом этадиган яллиғланиш жараёни фонида келиб чиқадиган сафро
йўлларининг торайиши ўн икки бармоқли ичакка тошларни КС орқали қайта-қайта
тушиши хисобига ривожланиб, холангит, сафро гипертензияси ва сариқликнинг
прогрессив ривожланиши билан характерланади.
Этиологияси бўйича қуйидагилар фарқланади:
Посттравматик чандиқли торайишлар;
ўт йўлларидаги анастомозларининг торайиши;
Бирламчи склерозловчи холангит фонидаги стриктуралар;
иккиламчи яллиғланишли стриктуралар.
Зарарланиш даражасига кўра стриктуралар юқори (бифуркация соҳасида) ва
пастки турларга бўлинади.
Торайиш даражасига кўра тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган стриктураларга бўлинади.
Шикастланиш даражасига кўра, чегараланган, тарқалган, тотал ва субтотал
стриктуралар фарқланади.
Клиник кечишига кўра стриктуралар сариқлик билан, холангит билан, ташқи
сафро оқмалари билан ёки жигар циррози билан бўлиши мумкин.
Ўт йўлларини торайиши, сафро йўлларининг деворларининг қалинлашиши туфайли
бу соҳада сафро стазаси пайдо бўлади. Ўтнинг ўзи қуюқ бўлиб қолади ва инфицирланиши
мумкин, худди шу ҳудудда ўт пуфагида тош пайдо бўлиши мумкин. Касаллик


21
аломатларининг равшанлиги ва номойн бўлиш даражаси, ўт йўлининг беркилиш
даражасига боғлиқ.
Тўлиқ беркилишидаги симптомлар: қориндаги кучсиз оғриқ, ўнг томонда оғирлик ва
ноқулайлик ҳисси; иситма, сариқлик; холсизлик, бош айланиши, кўнгил айниш, қусиш,
метаболик ўзгаришлар, нажаснинг рангсизланиши; сийдикнинг қуюқ ранги; тери қичиши.
Қисман беркилишдаги симптомлар: ўткир респиратор холатга ўхшаш аломатлар;
сариқлик; Баъзида беморлар ушбу аломатларни умумий холсизлик билан изоҳлайдилар,
натижада улар ривожланган шароитларда касалхонага ётқизилади.
Диагностика. Кўпгина ҳолларда, ўт йўлларининг торайиши клиник белгиларнинг
жарроҳлик аралашуви билан боғлиқлиги билан изоҳланади.
Жигарнинг биокимёвий синовлари билирубин, трансаминазалар, ишқорий фосфатаза
фаоллиги ошиши билан тавсифланади.
Ультратовуш - бу ўт йўлларининг торайишини визуал равишда аниқлашнинг асосий
усули бўлиб, унинг ёрдамида ўт йўллари беркилишини оғирлиги ва даражаси аниқланади.
Сафро оқмасини аниқлаш учун гепатобилиар синтиграфия қўлланилади. Ўт йўлларининг
МРТ си ёрдамида жараён сабабларини, локализацияни, торайиш даражасини, иккинчи
даражали асоратларни ривожланишини аниқлаш мумкин.
Ўт йўлларининг торайишларида юқори информация тери жигар орқали траншепатик
холангиография, релакцион дуоденография,ЭРПХГ ва МРПХГ орқали амалга оширилади.
Даволаш жарроҳлик усулида амалга оширилади. Жарроҳлик даволашда, эндоскопик
папиллосфинктеротомия (ЭПСТ) талаб қилинади ва юқори стриктураларда холедохо ёки
гепатикоентероанастомозлар кўйиш мухим ахамиятга эга.
Операциядан олдинги даврда интоксикацсияни енгиллаштириш учун инфузион
терапия, антимикроб терапия, ўт ва қон экиш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади.
Сафро йўлларининг торайишларини даволашнинг минимал инвазив усуллари,
ЭПСТга қўшимча равишда, тери жигар ёки эндоскопик баллон дилатацияси, эндоскопик
бужлаш, сафро йўлларининг стентлашини ўз ичига олади.
Ушбу усулларнинг чекланган қўлланилиши, уларни фақат тўлиқ бўлмаган ва
кенгайтирилмаган ҳолда, шунингдек сафро йўлларининг рестенози юқори ҳолатларида
қўллаш мумкинлигидан келиб чиқади.
Агар сафро йўлларининг торайишини минимал инвазив равишда бартараф этишнинг
иложи бўлмаса, чандиқларни кесиб, реконструктив операцияларни амалга оширилади.
Жарроҳлик амалиётида анастомозлар кўпинча холедох проксимал учи ва ингичка
ичак ўртасида (холедохоюеноанастомоз) ёки жигар йўллари ва ингичка ичак қовузлоғи
(гепатикоюеноанастомоз) ўртасида амалга оширилади.
Баъзи ҳолларда обструктив сариқликни бартараф этиш учун, сафро йўлларини
декомпрессия қилиш, ўт йўлларини ташқи дренажлаш, РПХГ пайтида назобилиар
дренажлаш амалага оширилиб, кейин совуқ даврда реконструктив аралашувлар амалга
оширилади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling